RU

Последние новости

22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  0 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  8 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  7 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11

Альберто Заккерони: "Ўзбекистонга қарши ўйинда янги ғоя ва тактикалардан фойдаланамиз" Новости

Альберто Заккерони: "Ўзбекистонга қарши ўйинда янги ғоя ва тактикалардан фойдаланамиз"

Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийи Альберто Заккерони Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувида янги тактикалардан фойдаланиб кўрмоқчи.

Бу ҳақда мутахассис gulfnews.com сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Гаитига қарши илк ўртоқлик ўйинида фақат 25-дақиқадан сўнг вазият яратишга муваффақ бўлдик. Ўзбекистонга қарши ўйинда янги ғоя ва тактикалардан фойдаланамиз. Яхши формада бўлиш ва чиройли ўйин кўрсатишимиз учун вақт керак. Тўғри, ҳамма тезда натижа бўлишини истайди, бироқ натижага тез эришиб бўлмайди.
Бу ўртоқлик учрашувларида футболчилар бор эътиборини фақат ўйинга қаратиши керак. Агар диққатни бир жойга тўплаб ҳаракат қилишса, бунданда яхшироқ футбол намойиш этишлари мумкин.
Жароҳатлар - спортнинг бир қисми ва бунга қарши ҳеч нарса қила олмаймиз, бироқ Осиё Кубогигача бизда етарлича футболчи бўлади. Мақсадимиз ҳужум ва ҳимояда яхши ҳаракат қиладиган кучли жамоа тузиш. Жамоага янги футболчиларни чақиришга интиламиз. Турнирлар яқинлашса ҳақиқий кучимизни кўрасиз" - дейди Альберто Заккерони.

Эслатиб ўтамиз, БАА ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бугун Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика