Альба маошини қисқартиришга рози бўлди
23 авг 2021 19:45
Новости
Альба маошини қисқартиришга рози бўлди
"Барселона" ҳимоячиси Хорди Альба Каталония клубидаги маошини камайтиришга рози бўлди. Манбага кўра, испаниялик футболчининг маоши 25 фоизга қисқаради.
Аввалроқ каталонияликларнинг яна бир ҳимоячиси Жерар Пике ҳам худди шундай иш қилганди, у ҳам "Барса"га янги келганларни рўйхатдан ўтказиш учун маошини қисқартиришга рози бўлганди. Ярим ҳимоячи Серхи Робертонинг айтишича, бошқа жамоа сардорлари ҳам шу йўлга амал қилишади.
Эслатиб ўтамиз, футболчиларнинг ойлик маоши юқорилиги сабабли "кўк-анорранглилар" янги футболчилар билан шартнома имзолай олмайди. Клуб маош миқдорини пасайтириш учун ҳимоячи Самуэль Юмтити ва ярим ҳимоячи Миралем Пьянич билан хайрлашмоқчи.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии