RU

Последние новости

12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  3 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  8 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  11 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  15 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0

"Ал Наср"дан сохта осиёлик чиқди, Рашидов жамоасига ғалаба ёзилиши мумкин Новости

"Ал Наср"дан сохта осиёлик чиқди, Рашидов жамоасига ғалаба ёзилиши мумкин

Қатарда бўлиб ўтган "Ал Жайиш" - "Ал Наср" учрашувида БААлик футболчилар йирик, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Мазкур учрашув атрофида катта муаммо юзага келди. Ёдингизда бўлса, бундан бир неча ой муқаддам БААнинг "Ал Васл" жамоаси сафида ўзбекистонлик бўлмаган, аммо сохта паспорт билан, осиёлик легионер сифатида БАА Про лигасидан рўйхатдан ўтган Фабио де Лима ҳақида маълумот чиққан эди. "Ал Наср" билан ҳам ҳудди шундай муаммо юзага келди. 

Асли бразилиялик бўлган, шу кунги учрашувда дубл қайд этган Сантос Вандерлей БАА Про лигасида Индонезия фуқароси сифатида қайд этилган экан. Буни билиб қолган "Ал Жайиш" раҳбарияти "Ал Наср"ни регламентга амал қилмаганини билдирувчи хатни ОФКга йўллаган. Ўз навбатида клуб Индонезия ФФга мурожаат қилиб, улардан бундай футболчи йўқлиги ҳақида маълумот олганлар. Буни Индонезиянинг topskor.co.id сайти ҳам тасдиқлаган.

Айни пайтда ОФК мазкур ҳолат юзасидан текширувни бошлаб юборди. Агар "Ал Наср" айбдор деб топилса ва регламентни бузганлиги исботланса, "Ал Жайиш" техник ғалаба билан кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жуфтлик ғолиби ОЧЛ ярим финалида, "Локомотив" (Тошкент) ва "Ал Айн" (БАА) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика