RU

Последние новости

00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  7 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  0 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  2 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  2 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  3 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  7 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  4 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  5

Акромжон Комилов: “Ғалаба қозондик, лекин ҳали финалга чиққанимиз йўқ” Новости

Акромжон Комилов: “Ғалаба қозондик, лекин ҳали финалга чиққанимиз йўқ”

Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашувида захирадан майдонга тушиб гол урган Акромжон Комилов ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

“Пахтакор”га қарши ўйин оғир ўтди. Тўғри дастлабки ўйинда ғалаба қозондик ва ўзимизга керакли натижага эришдик. Аммо олдинда жавоб баҳси бор. Финалга чиқиш учун иккинчи ўйинда ҳам бугунгидек ҳаракат қилиш даркор. Дастлабки учрашувда барча шерикларим яхши ҳаракат қилишди. Мураббийларнинг барча топшириқларини бажаришди. “Пахтакор” кейинги ўйинда босими кучайтиради ва биз жавоб ўйинига икки баробар куч бн ҳаракат қилишимиз керак”, - дейди Комилов.

- Учрашувни захира ўриндиғида бошладингиз...
- Сергей Лушан мени захирада қолдириб тўғри қилди. Чунки ўйинни четдан кузатишим ва ўзимга керели хулосани чиқаришим керак эди. Бу менга фойда берди деб ўйлайман. Гол бўлган вазиятга келсак имконият бўлди дегунча дарвозага зарба бераман. Ўша вазиятда ҳам тўп қулай келгани учун зарба бердим, шукурки гол бўлди.

- Олдинда “Шўртан” билан Ғузордаги баҳс кутиб турибди.
- Биз бугундан “Шўртан” билан ўйинга тайёргарликни бошладик. “Шўртан” иккинчи даврани иккита ғалаба билан бошлади. Ўйин оғир ўтишини олдиндан айтиш мумкин. Бироқ биз ҳам ғалабали сериямизни давом эттишни истаймиз. Шу боис Ғузорга ғалаба учун борамиз.

Нарзулла Сайдуллаев
 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика