Акром Хўжаев: "Цементчи"га қарши ўйнаш доимо қизиқарли бўлган"
25 апр 2016 12:53
Новости
Акром Хўжаев: "Цементчи"га қарши ўйнаш доимо қизиқарли бўлган"
Биз беллашув олдидан меҳмонлар посбони Акром Хўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- "Цементчи"га қарши ўйнаш доимо қизиқарли бўлган. Чунки жамоа кучли, стадионда мухлислар трибунани тўлдириб олқишлаб туришади. Бу ўз-ўзидан ўйинга ижобий таъсир қилади. Биз сафарга очко мақсадида йўл олдик. Бунинг учун қўлимиздан келган барча имкониятни ишга соламиз. Жамоада кайфият яхши, мақсадимиз ғалаба қозониш.
Тўғри, "Нурафшон"га қарши ўз уйимиздаги баҳсда очко йўқотдик. Бироқ ўша беллашув "бизники" эди. Айниқса, иккинчи бўлимда биз устунлик қилдик, аммо ғалаба қозона олмадик. "Оқ-тепа" ўтган мавсумни ҳам очко йўқотишлар билан бошлаган. Бу йил ҳам шундай бўлди. Ҳали мавсум узоқ. Ўйлайманки, биз ҳозир йўқотилган очколарни мавсум давомида қайтариб оламиз. Боиси, бизда бунга лойиқ кучли жамоа бор, - дейди Хўжаев.
Комментарии