Акмал Холматов “Нефтчи”га қайтди
13 мая 2016 13:00
Новости
Акмал Холматов “Нефтчи”га қайтди
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси таркибида узоқ йиллар давомида фаолият олиб борган таниқли футболчи Акмал Холматов яна “Нефтчи” таркибига қайтганини маълум қиламиз.
Олий лига-2015дан сўнг жамоани тарк этган Холматов қисқа фурсат Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси таркибида ҳаракат қилди. Айни пайтда футболчи жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Клуб мутасаддилари тажрибали футболчини чемпионат қайдномасига киритиш борасида ташкилий ишларни олиб боришмоқда. Шундай қилиб, тез орада Холматов “Нефтчи” либосида майдонда гавдаланади. Бу хабар фарғоналик мухлисларни қувонтириши табиий. Биз эса футболчини яна жонажон жамоаси таркибида етакчилик қобилятини намойиш этиб, фарғоналик футболчиларни муваффақиятлар қайд этишида ўзининг ҳиссасини қўшади деб умид қилиб қоламиз.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии