RU

Последние новости

01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  28 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  3 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  1 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  8 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  1 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  58 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  25 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  11 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  19

Академия: "Пахтакор" - "Бунёдкор" тўқнашуви бўлиб ўтди Новости

Академия: "Пахтакор" - "Бунёдкор" тўқнашуви бўлиб ўтди

2014 йилдан эътиборан шаҳар чемпионатига кичик ўзгартириш киритилди.
Сўнгги мавсумларда икки гуруҳга бўлиниб, якунда плей-офф раундида чемпионлик аниқлаб келинаётган эди. Жорий мавсумдан бошлаб шаҳар чемпионатида 16та кучли жамоа бир гуруҳда чемпионлик учун кураш олиб борадиган бўлдилар.

Чемпионатнинг биринчи турида жамоамиз "БЎСМ-2" клуби меҳмони бўлганди. Иккинчи турда пойтахтимизнинг икки кучли жамоаси тўқнашуви бўлиб ўтди. 6 ёш тоифасида бўлиб ўтган баҳсларда 2002 йилда таваллуд топган жамоамиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 2001 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар Станислав Кудряшов бошчилигида 2:0 ҳисобда зафар қучдилар. 2004 йил 7:0, 2000 йил 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 2003 йил 0:0, 1999 йил жамоаси 1:1 ҳисобларини қайд этди.

 

1998 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Россиянинг Краснодар шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этишлари муносабати билан мазкур ёш тоифасидаги учрашув бошқа муддатга қолдирилди.

Бир кун аввал бош жамоамиз Муборакда муҳим ғалабани қўлга киритиб қайтган эдилар. Ғалаба қозонган таркибимиздан ўрин олган 6 нафар футболчи академиямиз тарбияланувчиси эканлиги қувонарли ҳол, албатта.


Жамоамизнинг ютуғи аҳил мураббийлар штабига эга эканлиги билан боғлиқ.

"Болалар футболига эътибор бугунги кун талаби. Баъзи жамоа мураббийлари ўзларининг ўринбосарлари ўйинини томоша қилмайдилар. Бизда эса аксинча, академиянинг барча ўйинларини клубимиз вице-президенти Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби кузатиб боради. Унга бу борада Виктор Жалилов ва Григорий Цейтлин яқиндан ёрдам берадилар. Ўз хизмати беэътибор қолмаётганлигини кўрган ҳар қандай болалар мураббийининг ишида унум бўлади", - дейди академиямиз директори Дилшод Нуралиев.


Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги мавсумда қуйидаги мураббийларимиз шаҳар чемпионатида "Пахтакор" шарафини ҳимоя қиладилар:

2004 - Олим Шокиров
2003 - Дмитрий Ан
2002 - Руфат Акрамхўжаев
2001 - Станислав Кудряшов
2000 - Темур Олимхўжаев
1999 - Артур Кагиров
1998 - Анфар Ҳафизов

3-турда "Пахтакор" академияси "Спартак" клуби  меҳмони бўлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика