Ажойиб маълумотлар: 2004 йили Месси "Челси"га ўтишга яқин келганди
14 окт 2020 00:30
Новости
Ажойиб маълумотлар: 2004 йили Месси "Челси"га ўтишга яқин келганди
У ушбу китобида ўзининг инсайдерлик карьерасида бўлиб ўтган кўплаб ажойиб маълумотларни тақдим қилган. Китобдаги энг оригинал маълумотлардан бири - Мессининг "Челси"га ўтишга яқин келгани ва Моуриньо билан бирга ишлашни истагани ҳақида бўлмоқда. Ушбу воқелик қанчалик қизиқарлилигини, журналистнинг "BeIN Sport"га берган интервьюсидан билиб олсак бўлади.
"Мен деярли айтмаган ва чурқ этмаган воқеалардан бири - Мессининг "Челси"га амалга ошмай қолган трансфери бўлади. 2004 йили Месси "Челси"га ўтишга яқин эди, ўшанда у илк марта "Барселона"дан кетишни истаб қолганди.
Лео ва Жозе узоқ вақт давомида алоқада бўлиб турган: кўп бора "Facetime"да видеоқўнғироқлар амалга оширилган. Китобимда ушбу қўнғироқ борасида маълумотлар берганман. Ҳақиқатдан ҳам, Месси "Челси"да Абрамович ҳамда Моуриньо билан бирга ишлашга яқин келганди".
Эксклюзив инсайд борасидаги маълумотларни кўплаб футбол медиалари қайта чоп этишди. Тўғриси ҳам, бундай маълумотларни Жанлукадан бошқаси топа олмайди.
Хўш, муаммо нимада бўлган? Аслида, бунинг кўплаб сабаблари бор.
Кўпчилик чалғиган томони шундаки, видеоқўнғироқлар учун иловалар 2010 йилдан кейин пайдо бўлган. Хўш, улар қай тариқа бундай гаплашишлари мумкин?
Жанлуканинг китобидаги шундай чалғитувчи нуқтани кўпчилик пайқамай қолди. У бу воқелик 2014 йилда содир бўлганини ёзиб қўйганди. Ўшанда Месси иккинчи марта "Челси"га ўтишга ҳаракат қилиб кўрган.
Ди Марцио китобида шундай изохлайди: 2014 йили Мессининг солиқ борасида муаммолари пайдо бўла бошлади, Моуриньо эса видеоқўнғироқ орқали Месси билан гаплашиб олди.
2014 йилнинг январь ойи. Месси Испания ғазнасига 53 млн евро тўлади ва клубини ўзгартириш борасида жиддий бош қотира бошлади. Лео "Челси"ни танлади: у Лондонда яшаб, Жозе билан бирга ишлашни истаб қолди.
Деку ҳам ўртага қўшилди, у бир вақтлар "Челси"да ҳам "Барселона"да ҳам бирга ўйнаган. Моуриньо ва Месси уч агент иштирокида "Facetime" орқали видеоқўнғироқ амалга оширди. Жозе:
"Салом, Лео, бу Жозе! Ишлар қандай феномен? "Челси"га ўтишни истаётганинг борасида эшитдим. Сени зарарсизлантиришни ўйлаб неча кундан бери ухлай олмаганимни билмайсан, зона бўйича ёпсам - уришинг аниқ, персонал футболчи ташлаш - дриблинг билан ўтиб кетасан. Сен шунчаки энг зўрисан. Сенга бир гапим бор, ҳозирги жойингда қолишинг керак!"
Айтилишича, Мессининг юзида ўзгариш пайдо бўлган, Моуриньо эса гапида давом этади: "Кетма, "Барселона"да қол. Улар сенга ҳайкал ўрнатишлари керак. Сен қаерда бўлишинг керак бўлса, ўша ердасан. Бироқ... бир кун келиб, уйқудан турганингда, сен ичаётган кофе олдингидек ширин эмаслигини, осмон эса кулранг тусга кириб қолганини, ўзингнинг автомобилинг ёқмай қолганини, ҳар доим уйга қайтганингда, чарчоқ ҳис қилишингни сезасан... Ўшанда бахтли ҳаёт эшикларини очиш керак! Эшикни очганингда мени кўрасан".
Ўшанда "Челси" футболчининг 250 млн евролик товон пулини тўламоқчи бўлган. Миш-мишлар бўлди. Айтилишича, машғулотлардан бирида Фабрегас Моуриньонинг олдига бориб, Месси "Челси"да ўйнашни истаётгани ҳақида гапирган. Жозе эса кўп ўтмасдан Месси билан гаплашиб олган. Ушбу қўнғироқдан кейин "Челси" "Барселона"га футболчи борасида таклиф жўнатган. Мессининг отаси Хорхе ҳам ушбу ғояни қўллаб-қувватламаган.
Барча ушбу воқеани тан олиб турган пайтда эса Месси: "Очиғини айтаман, бу ҳақида ҳеч нима билмайман", деб қўйди.
Комментарии