RU

Последние новости

11:35​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум  1 10:57“Ал Насср“ Пиолининг ўрнига бошқа бир италиялик мураббий билан шартнома имзоламоқчи  0 10:30“Манчестер Юнайтед“ “Ювентус“ футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:03“Галатасарой“ Санедан сўнг яна бир ТОП футболчи билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38“Зенит“ Бразилия терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолашга яқин  0 09:10Ҳакамларимиз янги бренд либосларида майдонга тушади  3 08:43“Наполи“га “Ливерпуль“ ҳужумчиси керак  1 08:18Суперлига. ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  1 07:47Хоразмдаги стадиондаги асосий муаммолардан бири бартараф этилди  3 07:20Расман: Томас Франк — “Тоттенхэм“ бош мураббийи  0 01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  10 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  18 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  3 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0

Аҳмаджоновнинг лойиҳалари энди нима бўлади? Новости

Аҳмаджоновнинг лойиҳалари энди нима бўлади?

ЎФАнинг бугундаги энди биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов қисқа фурсат ичида катта-кичик ишларни амалга оширган эди.

Умид Аҳмаджонов шу кунгача бажарган, аммо футболда кўринмайдиган ҳолатларни ёд олсак:

1. Қайси ёшдаги терма жамоа бўлмасин, яхши меҳмонхоналарда истиқомат қила бошлашди. Бу ўз навбатида футболчиларга бўлган муносабатни ўсганлигини кўрсатиб турган эди. Бу 100% Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси натижасини ўзгартириб юбормаган бўлсада, аммо мураббий ва футболчиларнинг кайфиятига ижобий таъсир ўтказганди.

2. Болалар футболи йўлида кўплаб фестиваллар ўтказиш лойиҳаси ишлаб чиқарилди. Уларнинг аксарияти вилоятларда бўлиб ўтиши учун тақвим тақдим этилди. Шу билан бир қаторда вилоят футбол федерациялари ўртасида кенг кўламда иш олиб борилди.

3. "Олтин Водий" лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу борада Фарғона вилоятида катта йиғилиш ҳам бўлиб ўтди.

4. Ёши кичрайтирилган футболчилар учун кураш бошланди. Бу каби иллатларни олдини олиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

5. Бир қатор хориж федерациялари билан яқиндан ҳамкорлик меморандумлари тузилди. Улар орасида, Испания, Франция, Япония ва Жанубий Корея каби футболи ривожланган федерацияларни кўрсатишимиз мумкин.

6. Ўзбекистонга хорижлик мутахассисларни келиши бошлади.

7. Энг муҳими, Ўзбекистон терма жамоаси Марокаш каби қитъада ўз ўрнига эга давлатлар билан ўртоқлик учрашувларини ўтказиш бўйича шартнома имзолай олди, шу жумладан Эрон билан.


Энди ўринли савол туғилади, Умид Аҳмаджоновнинг шунча лойиҳалари нима бўлади? Бизга маълум бўлишича ЎФАнинг бугунги Президенти Ачилбай Раматовнинг футболдаги асосий ёрдамчиси айнан Умид Аҳмаджанов бўлади. ЎФАнинг жамоаси ишлаб чиқаётган лойиҳаларига, бугун Ачилбай Жуманиёзович айтганидек пул билан муаммо бўлмайди. Фақат ПФЛ структураси тўғирлаб олинса бўлгани.

ЎФА раҳбариятига давлат одамини келиши яхши. Бу суперлига клубларини янада сергак торттиради. Айниқса бугунги гаплардан кейин. Энди каллани бир ерга қўйиб ишламаса, кейинги 4 йилда футболдаги пулларни йўқотиб қўйишимиз мумкин. Футболку бўлаверади, аммо ўз-ўзидан келадиган пулларни кўрмаймиз. Ачилбай Жуманиёзович, давлатимиз Президентининг гапларини етказар экан, шундай деди: "Футболни ё жойига қўяйлик, ёки тўхтатайлик". Ҳақиқатдан ҳам давлатимиз ажратаётган миллиардларни ҳавога совираётган ишёқмас танбал дангаса футбол раҳбарчалари кўпайиб кетди. Уларни ичида қанчалаб миллиардларимиз "откат" бўлаётганини кичик доира яхши билади. Биз билган ахборотни, аниқки ҳукумат ҳам билади. Мана шундай давлат одамини футбол тепасига келиши, ўғриларга жиддий огоҳлик қўнғироғи бўлди. Энди Аҳмаджоновни олдида давлат одами бор ва у ЎФАда эркин ижод қила олади. Буни фойдасини яқин йиллар ичида кўрсак бўлади.

Рейтинг: +96   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика