RU

Последние новости

20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  2 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  1 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  0 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  20 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   22 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  5 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  8 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  28 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  3

АГМК Хитой Суперлигаси жамоасини ишончли тарзда мағлуб этди, Ватсадзе яна гол урди Новости

АГМК Хитой Суперлигаси жамоасини ишончли тарзда мағлуб этди, Ватсадзе яна гол урди

Теги :  АГМК
Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК жамоаси назорат учрашувида Хитой Суперлигаси вакили - "Циндао Ҳуанхай" клубини ишончли тарзда мағлуб этди.

"Дубайда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган жамоамиз бугун навбатдаги назорат ўйинини ўтказди. Бу галги рақиб Хитойнинг "Циндао Ҳуанхай" жамоаси бўлди. Мазкур ўйинда ҳам Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби иккита таймда икки хил таркибни тушириб, деярли барча футболчиларга имконият тақдим этди.

Дастлабки бўлимда жамоамиз анча ишончли ва мазмунли футбол намойиш қилди. Бу таблода ҳам ўз аксини топди. Учрашувнинг 39-дақиқасида жамоамизнинг грузинча тандемига айланган Григалашвили-Ватсадзе комбинациясидан кейин Мате ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди ва жамоамизни танаффусга ғолиб ҳолда олиб чиқиб кетди.

Иккинчи таймда эса буткул бошқа таркиб ўйинга тушган бўлсада, жамоамиз ўйиндаги ташаббусни сақлаб қолди. Беллашувнинг 54-дақиқасида бурчак зарбасини амалга оширган вакилларимиз бундан наф чиқаришга муваффақ бўлишди. Арслонмират Амановнинг оширган тўпини Мурод Тошматов Сардор Рахмонов томонга узатди, ҳимоячимиз эса рақиб жарима майдончасидаги миссиясини аъло даражада уддалаб, ҳисобни иккита фарққа оширди - 2:0.

Рақиб жамоа ҳам ҳисобдаги фарқ иккитага ошгач ҳужумга зўр берди ва учрашувнинг 64-дақиқасида амалга оширган ҳужумдан наф чиқара олди. Гао Хианг хитойликларнинг ҳужумини самарали якунлашни уддасидан чиқди - 2:1.

Учрашув якунланишига 6 дақиқа қолганда Шаҳзод Нурматов рақиб дарвозаси олдида фаол ҳаракатланди ва тўпни дарвозабондан олиб қўйиб, ҳисобдаги фарқни яна иккитага оширди - 3:1!

Шу тариқа жамоамиз қишки йиғин доирасидаги тўртинчи, Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги эса иккинчи беллашувда ғалабани тантана қилди. Бунга қадар жамоамиз Тошкентда аввалига "Оқ-тепа" (3:0), кейинчалик "Сурхон" (3:1) устидан ғалабага эришганди. Дубайда эса Туркманистон миллий терма жамоаси мағлуб этилганди.

Навбатдаги назорат учрашуви 8 февраль куни Хитой Суперлигасининг номдор клуби - "Шаньдун Лунэн" билан ўтказилиши режалаштирилган", - дейилади АГМК матбуот хизмати хабарида.


Назорат учрашуви

05.02.2020 

АГМК — "Циндао Ҳуанхай" 3:1

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

Голлар: Ватсадзе (39), Рахмонов (56), Нурматов (84) - Гао Хианг (64)

АГМК — Валижон Рахимов - Мирғиёс Сулаймонов, Игорь Зонич, Бобур Йўлдошев, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Йован Жокич - Санжар Турсунов, Баҳром Абдурахимов, Элгужа Григалашвили - Мате Ватсадзе.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган таркиб: Низомиддин Зиёвутдинов - Акмал Шораҳмедов, Дилшод Жўраев, Сардор Раҳмонов, Шероз Жалолов - Жасур Умаров, Мурод Тошматов, Арслонмират Аманов (Сайдулло Тошпўлатов, 72) - Шаҳзод Нурматов, Зафар Полвонов, Хожимат Эркинов.

"Циндао Ҳуанхай" — Луи Зенли, Зао Ши, Гао Хианг, Лиу Жиашен, Бали, Ши Зе, Яо Жиангшан, Янг Ю, Ванг Феи, Ванг Донг, Фанг Хингфенг.

Захира: Йин Яки, Ли Пенг, Хан Қингсонг, Ю Бин, Ченг Руи, Ванг Веи, Зоу Жунчен, Ванг Хао, Сонг Рунгтонг.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика