Агар Тотти "Рома" билан шартнома узайтирса, Спалетти клубни тарк этади
19 апр 2016 15:49
Новости
Агар Тотти "Рома" билан шартнома узайтирса, Спалетти клубни тарк этади
Агар "Рома" ҳужумчиси Франческо Тотти клуб билан шартномасини узайтирса, жамоа бош мураббийи Лучано Спалетти истеъфога чиқади.
Маълумотларга кўра, бу ҳақда мутахассиснинг ўзи римликлар раҳбарияти билан учрашувда маълум қилди.
Спалеттининг амалдаги шартномаси 2017 йилнинг ёзигача белгиланган, аммо мутахассиснинг жамоа сардори Тотти билан муносабатлари таранглашган ва мураббий у билан ишламоқчи эмас. Олдинроқ "Аталанта"га қарши баҳсдан сўнг (3:3) Спалетти ва Тотти ўртасида жанжал келиб чиққани ва бу даҳанаки жангга айланиб кетишиги бир баҳя қолгани эълон қилинган эди. "Рома" раҳбарлари томонларни яраштириб қўймоқчи, акс ҳолда жамоа Спалетти ёки Тотти билан хайрлашишига тўғри келади.
Комментарии