RU

Последние новости

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  36 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  18 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  1 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Аброр Пирриев қашқадарёлик ёш футболчилар билан учрашди Новости

Аброр Пирриев қашқадарёлик ёш футболчилар билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси яқинда ажойиб ишга қўл урди.

Гап шундаки, ташкилот қошида Тиббий қўмита иш бошлади ҳамда қўмита раиси этиб малакали шифокор Аброр Пирриев тайинланди. "Локомотив" Суперлига охирги турини Қаршида "Насаф"га қарши ўтказганидан фойдаланиб, Аброр Пирриев Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактаби ўқувчилари билан учрашди. 

Футбол маҳорат мактабига ташриф буюрган ЎФА Тиббий қўмита раиси Аброр Пирриевга Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабининг спорт ишлари бўйича директор ўринбосари Насим Шоимов ҳамда ушбу мактаб шифокори Роман Баратов ҳамроҳлик қилди. 

Учрашув чоғида Пирриев ёш футболчиларга тўғри спорт режимига амал қилиш, жароҳат олмаслик учун нималарга эътибор қаратиш, ёшларнинг соғлом тарбия топишларида қайси таомлардан кўпроқ истеъмол қилиши мавзусида ўз маслаҳатларини берди. 

Ўз навбатида ёш футболчилар ҳам малакали шифокорга бир нечта саволлар билан мурожаат этишди. Учрашув футбол маҳорат мактаби ўқувчиларида илиқ таассурот қолдирди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика