RU

Последние новости

17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  0 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 1:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  15 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  10 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  21 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0

Аброр Пирриев: "Профессионал спорт - бу соғлик ва умр эвазига бирор натижага эришиш йўлидаги машаққатдир" Новости

Аброр Пирриев: "Профессионал спорт - бу соғлик ва умр эвазига бирор натижага эришиш йўлидаги машаққатдир"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда "Локомотив" клуби шифокори Аброр Пирриев "Пахтакор" футболчиларининг йиллик маоши матбуотда эълон қилинганига ўз муносабатини билдирди.

Ҳисоб-китобга уста халқмиз. Мана, футболчилар оладиган маблағини ҳам йил, ой, соат ва дақиқасигача ҳисоблаб чиқдик. Гап бўлиши мумкин эмас. Фақат масаланинг яна бир жиҳати бор.

Спорт – бу соғлик, лекин профессионал спорт – бу соғлик ва умр эвазига бирор натижага эришиш йўлидаги машаққатдир. Дейлик бизнес қилишни ният қилган инсон молини шу нарсага тикади; спортда эса профессионалликка интилган инсон марра учун соғлигини тикади.

Кўпчилик ёшлар ҳақиқий спортчи бўлишни орзу қилади, аммо катта пул тикиладиган ҳамда обрў ва шонли нуқтага келгунига қадар ўзида ирода ва матонат топиб, йил-ўн икки ой ёзнинг жазирамаси-ю қишнинг қаҳратонида жисмоний юклама, рақобат ва жароҳатлар гирдобидан эсон-омон ўтиб, тенгқурларидан фарқли равишда ёшликнинг завқли дамларини шу ишга қурбон қила олганларгина бу маррага етиб келади.

Умр ва соғлик талаб қилувчи ушбу маррага элтувчи йўл шунчалар узун, қийин ва хавфларга бойки, ярим йўлда барчаси чилпарчин бўлиши, умрнинг қайтариб бўлмайдиган ёшлик онлари ортда қолган,  бошқа бир соҳанинг бошини ушлаш кеч, ҳаёт эса умуман бошқа изга бурилиб кетган бўлиши мумкин. Жароҳати боис “энди сизга юриш ҳам мумкин эмас” деб ташхис қўйилганда оиладаги мотамни байрамга, интиҳони ибтидога айлантира олган Миржалол Қосимовга ўхшаганларгагина насиб қилади бу марра. Ушбу марра учун соғлик тикилган экан, пировард маҳсул ҳам қийматда салмоқли бўлиши тайин. 

Алқисса, профессионал футболчилар – миллионлаб ёшлар ичида барча машаққату тўсиқларни енгиб маррага етиб келган саралардир. Уларнинг “бозор”даги қийматини нархловчилар эса харидорлар. Талаб ва таклиф; “товар”га қанча нарх бериш уларнинг иши, бунда футболчини айблаш..?

Шартномадаги барча нарса очиқланишига қарши эмасман. Бу, футболчи атрофидаги турли “ўйин”ларга барҳам берадиган ҳолат. Аммо футболчи меҳнати учун ўзига, оиласига ризқ бўлиб кирадиган маблағ, у қанча бўлишидан қатъий назар – буюрсин!

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика