RU

Последние новости

19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  20 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  4 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  10 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  2 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  6

Аброр Пирриев: "Карантиндан кейин биринчи расмий ўйингача барча жамоаларга икки ҳафталик йиғин керак бўлади" Новости

Аброр Пирриев: "Карантиндан кейин биринчи расмий ўйингача барча жамоаларга икки ҳафталик йиғин керак бўлади"

Ҳамма қатори "Локомотив" футболчилари ҳам карантинни ўз уйларида, оила даврасида ўтказишяпти.

Асосий жамоа шифокори Аброр Пирриев билан боғланиб, футболчилар ҳолати билан қизиқдик, қолаверса шу кунларда энг кўп муҳокама қилинаётган саволга жавоб олдик. 


- Карантин пайтида футболчилар ҳолатидан хабар олиб турибсизми? Уларнинг соғлиғи яхшими? 

- Албатта, онлайн режимда ҳар бир футболчининг аҳволидан хабардор бўляпмиз. Ҳозирги кунда ЎФА ва клублар мутасаддилари, мураббий ва шифокорлар - барчамиз футболчилар билан алоқадамиз. Жамоамиз ўйинчилари орасида саломатлиги хавотирга соладиган аломатлар йўқ. Ҳамма мураббийлар штаби томонидан тузиб берган режа асосида ўз уйида индивидуал тарзда шуғулланяпти. 


- Тиббий нуқтаи назардан карантин тугаганидан кейин неча кун ўтиб расмий ўйинларни бошлаган маъқул деб ўйлайсиз? Негаки бу савол ҳозирда кўпчиликни қизиқтиряпти. 

- Бу масалага бироз жиддий ёндошув керак. Чунки ҳар бир футболчи уйда ҳар қанча мустақил шуғулланмасин, мураббийлар назоратидаги жисмоний юкламалар билан, унутилаёзган ўйин амалиёти қирраларини мужассамлаштирувчи, футбол майдонида олиб бориладиган машғулотга баробар бўлма олмайди. 

Шунинг учун мавсум муддати шароитидан келиб чиқиб то биринчи расмий баҳсга қадар жамоалар икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғини ўтказишлари зарур деб ҳисоблайман. Нима учун? Чунки жиддий юкламаларга тайёр бўлмаган мушаклар жароҳат олишга мойил бўлиб қолади ва кутилаётган тиғиз мавсумга ҳали тайёр бўлмаган футболчи бунинг оқибатида жароҳатлар гирдобига тушиб қолиши мумкин. 

Жароҳатга йўлиқадиган футболчилар орасида миллий терма жамоа аъзолари ҳам бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, бу масалада шошма-шошарлик қилмасдан обдон ўйлаб кейин қарор чиқарган маъқул деб ўйлайман. 

   

- Шу ўринда уйда қолаётганларга тилакларингиз? 

- Карантин даврини кўчага чиқмасдан уйда ўтказаётганларга ўзлари ва оиласи соғлиғи ҳақида қайғуриб бундан кейин ҳам уйда қолишларини тилаб қоламан. Чунки ҳозирги пайтда бу жуда муҳим. Футболчиларимизга ҳам аввало уйда қолишни, мураббийлар томонидан берилган режа асосидаги машғулотларни уй шароитида қунт билан бажаришларини, вазнни назорат қилиб боришни ҳамда кўпроқ китоб мутолаа қилишларини тилаб қоламан.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика