RU

Последние новости

09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  1 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  9 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  5 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  23 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  1

Абрамов яна сенсация кўрсатадими? Новости

Абрамов яна сенсация кўрсатадими?

Мавсумнинг энг қизғин палласида яна эътиборимиз ички мусобақаларга қаратилади.

Эртага Ўзбекистон кубоги финалига йўл оладиган икки жамоани аниқлаб оламиз. Қаршида "Насаф" бу йил ҳали мағлубиятга учрамаган "Динамо"ни қабул қилса, Олмалиқда "Навбаҳор" меҳмон бўлади. Гарчи марказий ўйин Қосимов ва Бабаян ўртасида кечсада, Қаршидаги баҳс ҳам ўзининг жозибасини йўқотмаган. Абрамов ярим финалгача "Пахтакор" ва "Олимпик"ни мусобақадан чиқариб юборди ва қайсидир маънода кичик сенсация қайд этди. "Насаф" ҳисобида бу мавсум битта соврин бор ва энди "аждарлар" навбатдаги кубок сари қадамни ташлашга ҳаракат қилади. 

Насаф

Азизбек Амонов - 10', Азизбек Амонов - 66'

Кубок Узбекистана. Тур 3

19/10/2023, 18:00

1
:
2
Завершен

Динамо

Вохиджон Окбутаев - 51'

45'
90'
10'  Азизбек Амонов
31'  Азизбек Амонов
40'  Шерзод Насруллаев
57'  Сухроб Нуруллоев (Алибек Давронов)
57'  Жавохир Сидиков (Матеус Лима)
61'  Умиджон Эргашев (Абдувохид Неъматов)
61'  Марко Станоевич (Баҳром Абдураҳимов)
66'  Азизбек Амонов
66'  Матеус Лима
84'  Ойбек Бозоров (Жамбули Жигаури)
86'  Алибек Давронов
90'  Алибек Давронов
40'  Францис Нарх
51'  Вохиджон Окбутаев
51'  Дильшод Рахматуллаев
70'  Юдаи Коике (Миргиез Сулейманов)
70'  Абубакир Мўйдинов (Баходир Насимов)
70'  Деррик Эдия Менса (Мухаммадбобур Асадуллаев)
81'  Францис Нарх (Жавлонбек Маликов)
90'  Дильшод Рахматуллаев (Достон Фотеев)

"Динамо" сўнгги бор қайси жамоага мағлуб бўлган? 

Бу йилги мавсумда ҳали мағлубиятга учрамаган Вадим Абрамов шогирдларига "Насаф" рақиблик қилади. Қизиқ маълумот шуки, "Динамо" сўнгги бор 2022 йил Суперлигада Қаршида "Насаф"га мағлуб бўлган. Самарқандликлар бундан кейин 28та ўйинда мағлубиятга учрагани йўқ. Калаванинг учи айланиб яна Қаршига келмоқда. 

"Насаф" бу мавсум ҳали рақибига уч очко совға қилмаган "Нефтчи"ни таслим қилди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари "Динамо"ни мағлуб этса, жорий йилда мағлубиятга учрамаган икки жамоани мағлуб этган илк клуб бўлишади. 

20 йилдан сўнг Ўзбекистон кубогида яна йўллар кесишмоқда

Бу жамоаларнинг Суперлигадаги қарама-қаршилигига кўп гувоҳ бўлганмиз. Яқин йилларда кубок мусобақаларида улар ўзаро тўқнаш келгани йўқ. "Насаф" - "Динамо" шу пайтгача Ўзбекистон кубогида 7 маротаба йўллари кесишган. 5та учрашувда мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса, 2та ўйинда "Динамо" муваффақиятга эришган. Сўнгги бор жамоалар 2004 йил мазкур мусобақанинг 1/16 финалида учрашишган. Яна бир маълумот, 2000 йилги кубок ярим финалида "Динамо" ва "Насаф" финал йўлланмаси учун майдонга чиққанини айтиш мумкин. Ўшанда самарқандликлар Қаршида 1:2 ҳисобида енгилиб, жавоб учрашувида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Финалда эса "Дўстлик"ка имкониятни бой берган (1:4). Бу ҳозиргача "Динамо"нинг Ўзбекистон кубогидаги энг яхши натижаси ҳисобланади.

Ярим финалгача босиб ўтилган йўл 

"Аждарлар" ярим финалгача барча ўйинларда битта тўп фарқи билан ғалаба қозонди. Рақиблар нисбатан пастроқ даражадаги жамоалар бўлди. "Динамо" Тошкентнинг 3та жамоасини мағлуб этди. "Пахтакор" ва "Олимпик" Самарқанда мусобақадан чиқариб юборилди. 

"Насаф"

Гуруҳ босқичи

"Қўқон-1912" - "Насаф" 0:1

"Насаф" - "Сурхон" 1:0

"Машъал" - "Насаф" 0:1

1/8 финал

"Насаф" - "Бухоро" 4:3

1/4 финал

"Турон" - "Насаф" 1:2

"Динамо"

Гуруҳ босқичи

"Динамо" - "Қизилқум" 1:0

"Зомин" - "Динамо" 0:3

"Динамо" - "Локомотив" 3:1

1/8 финал

"Динамо" -  "Пахтакор" 3:2

1/4 финал 

"Динамо" - "Олимпик" 4:3

Сўнгги учрашув

"Насаф" – "Динамо" - 1:0

3 ноябрь 2022 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:30

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Александр Буров, Ойбек Калахўжаев, Жаҳонгир Норалиев

VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин

AVAR ҳаками: Темур Гайнуллин

Назоратчи: Темур Галеев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: Иван Соловьёв 4, - 1:0 (Шерзод Насруллаев).

Голга айланмаган пенальти: Лима Круз 64 (дарвозабон).

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 9.Иван Соловьёв, 19.Матеус Лима, 22.Акмал Мозговой, 27.Зафармурод Абдираҳматов, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 6.Мурод Раҳматов, 7.Шароф Муҳитдинов, 14.Ален Масович, 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 23.Сардор Садуллаев

"Динамо": 1.Фарҳод Раҳматов, 5.Михайло Йованович (с), 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 10.Шоҳмалик Комилов (8.Азим Мирзаев, 23), 16.Бобур Мамадаминов, 19.Ислом Шарипов, 22.Абдужамол Исроилов, 27.Марат Бикмаев, 70.Ойбек Нурматов, 78.Элгужа Григалашвили

Захира: 12.Милое Прекович, 4.Достон Фотеев, 9.Тўлқин Эргашев, 11.Саҳоб Рашидов, 18.Меҳриддин Мусурмонов, 21.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 77.Воҳиджон Оқбўтаев, 88.Евгений Чумак.

Огоҳлантиришлар: Зафармурод Абдираҳматов 26,


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика