Абидаль "Лилл"нинг Франция Кубоги доирасидаги "Труа"га қарши ўйинига ташриф буюрди
09 янв 2023 11:26
Новости
Абидаль "Лилл"нинг Франция Кубоги доирасидаги "Труа"га қарши ўйинига ташриф буюрди
Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Эрик Эбидаль Франция Кубоги 1/32 финалидан ўрин олган "Лилль" – "Труа" (2:0) учрашувида фахрий меҳмон бўлди.
"Лилль" ўзининг Twitter'даги расмий саҳифасида 43 ёшли францияликнинг суратини эълон қилди. Унга эсдалик сифатида 22-рақамли футболка совға қилинди.
"Сизни кўришдан хурсандмиз, Эрик", – дейилади хабарда.
Абидаль 2002 йилдан 2004 йилгача "Лилл"да ўйнаган ва у ердан "Монако"га ўтган. Кейинроқ "Лион", "Барселона", "Олимпиакос" ва "Монако" клубларида тўп тепган. 2015 йилда фаолиятини якунлаган.
Футболчи сифатида нафақага чиққанидан сўнг Абидаль телевидениеда ишлаган, 2018 йилдан 2020 йилгача "Барселона" спорт директори бўлган.
Комментарии