Пирс Морган: "Арсенал" "Бавария"ни мажақлаб ташлади — бутун Европа ларзага келмоқда"
27 ноя 18:32
Новости
Пирс Морган: "Арсенал" "Бавария"ни мажақлаб ташлади — бутун Европа ларзага келмоқда"
"Арсенал" Чемпионлар Лигасининг 5-турида "Бавария"га қарши ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан сўнг "канонирлар"нинг таниқли мухлиси – журналист Пирс Морган ижтимоий тармоқларда шундай деб ёзди.
"Арсенал" "Бавария"ни мажақлаб ташлади. Ажойиб. Катта ғалаба. Жиддий баёнот. Бутун Европани ларзага келтираётган ғалаба. Бу ғалаба менга дубль – АПЛ титули ва Чемпионлар Лигасини ютиш мумкин деган фикрни уйғотмоқда. Ҳозирда "Арсенал" мухлиси бўлиш жуда яхши. Бизда тарихдаги энг яхши таркиб ва дунёдаги энг яхши мураббий Микель Артета бор", – деди Морган.

Бу дам олиш кунлари "Арсенал" яна бир муҳим ўйинда – Премьер-лигада "Челси" билан баҳс юритади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Комментарии