RU

Последние новости

07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  0 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  12 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   43 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  95 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2

Абдувоҳид Неъматов - Катанец билан суҳбат, "Аҳал" билан ўйин ва қачон майдонга қайтиши ҳақида Новости

Абдувоҳид Неъматов - Катанец билан суҳбат, "Аҳал" билан ўйин ва қачон майдонга қайтиши ҳақида

Хабарингиз бор, "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Металлург"га қарши кечган баҳсда жароҳат олиб сафдан чиққан эди.

Иқтидорли кипер ОФК кубоги Марказий Осиё минтақаси финали доирасидаги "Аҳал" билан ўйинни ҳам ўтказиб юборишига тўғри келди. Мазкур баҳсни майдон ташқарисида кузатган дарвозабон сайтимиз мухбири билан суҳбатда бир қатор саволларга жавоб бериб ўтди. 

Жароҳат ва қачон майдонга қайтиши ҳақида

- "Металлург" билан кубок баҳсида тиззамдан жароҳат олдим. Ҳозирча нима бўлгани аниқ эмас. Худо хоҳласа яқин орада ташхис қўйилади. Яхши жавоб чиқса, чамаси 2 ойларда машғулотларга қайтсам керак. Жароҳат футболнинг бир қисми. 

“Аҳал” билан ўйин...

 - Стадиондан кузатдим. Жуда яхши ўйин бўлди. Биринчи бўлимда иккита гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимда “Аҳал” ўзи яратган вазиятларни голга айлантирди. Мураббиймиз Рўзиқул Бердиев керакли ўзгаришларни амалга ошира олдилар. Якунда ғалаба биз томонда бўлди. Умуман олганда рақибнинг ўйини ва тактикаси мени ажаблантиргани йўқ. Бу – футбол. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Кейинги босқич йўлланмаси битта ўйиндан иборат эди. Бундай масъулиятли ўйинларга барча бор кучини сарфлайди. Натижа устувор бўлади. 

Сречко Катанец билан бўлган суҳбат

-  Ҳа, тўғри. Сречко Катанец келиб дастлаб ҳол аҳвол сўради. Бундай жароҳатни бошидан ўтказганини ва ҳаммаси яхши бўлишини айтди.  

Ўзбекистон миллий терма жамоасида эндиликда янги давр бошланиши кутилмоқда. Бунда қисман бўлсада авлодлар алмашинуви ҳам рўй беришини кутиш мумкин. Бу борада унинг фикри қандай бўлди?

- Авлодлар алмашинуви ҳар бир клуб ёки терма жамоада бўладиган таббий жараён, деб биламан. Ёш ва кучли футболчилар етишиб чиқмоқда. Менимча бунга оддий қараш керак. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика