RU

Последние новости

12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  1 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  10 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0

Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" футболчиларига тегишли бўлмаган қайси рақамларни ўзи истаса ҳам қўлга кирита олмайди? Новости

Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" футболчиларига тегишли бўлмаган қайси рақамларни ўзи истаса ҳам қўлга кирита олмайди?

Ҳамюртимиз айни дамда Францияга учиб кетган.

Ўзбекистон миллий ва ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тез орада Франциянинг амалдаги вице-чемпиони — "Ланс" клуби таркибига бориб қўшилиши кутилмоқда. Албатта, ҳамюртимизнинг трансфери билан боғлиқ хабарлар футболга иштиёқманд кишиларни бефарқ қолдирмаслиги табиий. Шу билан бирга, унинг бўлажак клуби сафида қайси рақам остида тўп тепиши ҳам қизиқ. Тўғри, Абдуқодир бошқа футболчиларга тегишли бўлмаган рақамларни танлаш ҳуқуқига эга, аммо бўш бўлган баъзи рақамларга ўзи истаса ҳам эга қила олмайди. Хўш, бу қайси рақамлар?

12

Ушбу рақам клуб мухлислари шарафига ҳеч кимга берилмайди. Бу рақам "12-ўйинчи" сифатида рамзий маънога эга, шу боис, жамоага содиқ ва уларни ҳамиша қўллаб-қувватловчи ишқибозлар шарафига рақам "музлатилган".

17

"Ланс"да беш мавсум ҳаракат қилган Марк-Вивьен Фоэ 2003 йилги Конфедерациялар кубогида Камерун терма жамоасининг бир бўлаги эди. Шу йилнинг 26 июнь санасида Камерун мусобақанинг гуруҳ босқичида Колумбия билан тўқнаш келди. Учрашувнинг 72-дақиқасида Фоэ майдон марказида ҳушидан кетиб, касалхонада вафот этди. Шифохона маъмурлари Фоэнинг "кардиомиопатия гипертрофияси" деб аталадиган ва камдан-кам учрайдиган юрак хасталигига чалинганини аниқлади.

28 ёшли футболчининг ўйин ўртасида тўсатдан вафот этиши бутун футбол оламини ларзага солди. Франциялик юлдуз Тьерри Анри Миср дарвозасига гол урганидан сўнг осмонга ишора қилиб, ўз голини марҳумга бағишлади.

Ўлими арафасида Фоэ "Лион"дан ижара асосида "Манчестер Сити"га ўтганди. Шу боис, "Лион" ва "Манчестер Сити" у ўйнаган 23-рақамли либосни абадийлаштирди. Кейинроқ Камерун терма жамоаси аъзоси Жан Макун "Лион" сафида дўстини хотирлаш мақсадида Фоэнинг рақамида ҳаракат қилди. "Ланс" ҳам бир вақтлар ярим ҳимоячи кийган 17-рақамни бошқага бермасликка қарор қилди.

Яна қайси рақамлар танланиши мумкин?

Клубда 2, 6, 8, 11 дан ташқари ва 30 дан юқори кўпгина рақам бўш. Ўйлашимча, агар бошқа танлови бўлмаса, позициясидан келиб чиққан ҳолда Абдуқодир учун 2-рақам ҳам ёмон эмас.


Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика