UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  0 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  7 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  3 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2

Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" футболчиларига тегишли бўлмаган қайси рақамларни ўзи истаса ҳам қўлга кирита олмайди? Янгиликлар

Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" футболчиларига тегишли бўлмаган қайси рақамларни ўзи истаса ҳам қўлга кирита олмайди?

Ҳамюртимиз айни дамда Францияга учиб кетган.

Ўзбекистон миллий ва ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тез орада Франциянинг амалдаги вице-чемпиони — "Ланс" клуби таркибига бориб қўшилиши кутилмоқда. Албатта, ҳамюртимизнинг трансфери билан боғлиқ хабарлар футболга иштиёқманд кишиларни бефарқ қолдирмаслиги табиий. Шу билан бирга, унинг бўлажак клуби сафида қайси рақам остида тўп тепиши ҳам қизиқ. Тўғри, Абдуқодир бошқа футболчиларга тегишли бўлмаган рақамларни танлаш ҳуқуқига эга, аммо бўш бўлган баъзи рақамларга ўзи истаса ҳам эга қила олмайди. Хўш, бу қайси рақамлар?

12

Ушбу рақам клуб мухлислари шарафига ҳеч кимга берилмайди. Бу рақам "12-ўйинчи" сифатида рамзий маънога эга, шу боис, жамоага содиқ ва уларни ҳамиша қўллаб-қувватловчи ишқибозлар шарафига рақам "музлатилган".

17

"Ланс"да беш мавсум ҳаракат қилган Марк-Вивьен Фоэ 2003 йилги Конфедерациялар кубогида Камерун терма жамоасининг бир бўлаги эди. Шу йилнинг 26 июнь санасида Камерун мусобақанинг гуруҳ босқичида Колумбия билан тўқнаш келди. Учрашувнинг 72-дақиқасида Фоэ майдон марказида ҳушидан кетиб, касалхонада вафот этди. Шифохона маъмурлари Фоэнинг "кардиомиопатия гипертрофияси" деб аталадиган ва камдан-кам учрайдиган юрак хасталигига чалинганини аниқлади.

28 ёшли футболчининг ўйин ўртасида тўсатдан вафот этиши бутун футбол оламини ларзага солди. Франциялик юлдуз Тьерри Анри Миср дарвозасига гол урганидан сўнг осмонга ишора қилиб, ўз голини марҳумга бағишлади.

Ўлими арафасида Фоэ "Лион"дан ижара асосида "Манчестер Сити"га ўтганди. Шу боис, "Лион" ва "Манчестер Сити" у ўйнаган 23-рақамли либосни абадийлаштирди. Кейинроқ Камерун терма жамоаси аъзоси Жан Макун "Лион" сафида дўстини хотирлаш мақсадида Фоэнинг рақамида ҳаракат қилди. "Ланс" ҳам бир вақтлар ярим ҳимоячи кийган 17-рақамни бошқага бермасликка қарор қилди.

Яна қайси рақамлар танланиши мумкин?

Клубда 2, 6, 8, 11 дан ташқари ва 30 дан юқори кўпгина рақам бўш. Ўйлашимча, агар бошқа танлови бўлмаса, позициясидан келиб чиққан ҳолда Абдуқодир учун 2-рақам ҳам ёмон эмас.


Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика