RU

Последние новости

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  1 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  1 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

Абдумавлон Абдужалилов: “Ироққа қарши ўйинга тайёрмиз” Новости

Абдумавлон Абдужалилов: “Ироққа қарши ўйинга тайёрмиз”

Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтилмайди. Ўйинда дарвозабонга кўп нарса боғлиқ.

Биз Ироқ олимпия терма жамоаси билан ўйиндан олдин дарвозабонимиз Абдумавлон Абдужалиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Абдумавлон Жанубий Корея билан бўлиб ўтган ўйин ҳақида фикрларингиз.
- Мен ўйлайманки биз Жанубий Кореяга ҳеч қайси жиҳатдан ютқазмадик. Пенальтидан кейин болаларни ўзларига келиши бироз қийин бўлди. Бир киши кам бўлиб ўйнаганимиз ҳам балки натижага таъсир қилгандир. Иккинчи тайм бошида яна битта гол ўтказвордик ва натижада қолган вақт давомида натижани ўзгартиришга улгурмай қолдик. Умумий қилиб айтсам корейсларни ютсак бўларди.

- Иккинчи голда ўзингизни айбдор деб ҳисоблайсизми?
- Ҳар қандай голда дарвозабонни маълум миқдорда айби бўлади. Жамоа билан ўйинни анализ қилдик, мураббийларимиз ҳеч кимни голда айблашмади. Лекин ўзимни фикрим ўша вазиятда тўпни қайтарсам бўларди. Бироқ бу билан айбдорман демоқчи эмасман.

- Ироқ билан ўйинга тайёрмисиз?
- Мураббийларимиз Корея билан ўйинни унутишимизни, ҳали ҳаммаси ўз қўлимизда эканлигини таъкидлашмоқда. Биз албатта уларни тавсияларига риоя қилиб албатта Ироққа қарши фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Ўзимга келадиган бўлсам мен руҳий жиҳатдан бу ўйинга тайёрман.

- Нима деб ўйлайсиз бу йил “Нефтчи” жамоасини асосий таркибига кира оласизми?
- Жамоамизга “Насаф”дан Ўткир Юсупов келган. У ҳам жуда маҳоратли дарвозабон. Мен ҳам мана бундай йирик тадбирларда ўз маҳоратимни ошириб боряпман. Барчасини мураббийлар ҳал қилишади. Мендан талаб қилинадиган нарса бор маҳоратимни ишга солиб мураббийлар ва мухлислар ишончини қозониш.

Акрамжон Мамадалиев.
Доҳа. Қатар

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика