Абдумавлон Абдужалилов: "Икки жамоа икки хил мақсадда майдонга тушди"
13 апр 11:11
Новости
Абдумавлон Абдужалилов: "Икки жамоа икки хил мақсадда майдонга тушди"
Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қизилқум" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қизилқум"га қарши қийин ўйин ўтказдик. Иккита жамоа майдонга икки хил мақсадда тушганига гувоҳ бўлдик. Биз фақат уч очкони кўзлагандик, аммо ҳар доим ҳам ғалаба қозониш насиб этавермайди. Муҳими, имкониятни бой бермадик.
Мавсум бошидаги ўйинларда жамоалар бир-бирини яхши ўрганмагани сабабли очиқ футбол намойиш этилди. Сўнгги турларда эса рақибларимиз ҳимоявий ўйинни афзал кўриб, қарши ҳужумга таянган ҳолда ўйин намойиш этишга ҳаракат қилмоқда. Зич ҳимояни ёриб ўтиш эса қийинчилик туғдирмоқда. Бугун жамоамиз илк маротаба майдонни голсиз тарк этди. Бундай ўйинлар учраб туради. Ҳар доим гол уришнинг ҳам имкони йўқ. Юқорида таъкидлаганимдек, "Бунёдкор"га қарши рақиблар зич ўйнашни маъқул кўришмоқда", деди 30 ёшли футболчи.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии