RU

Последние новости

00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  2 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  0 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нучтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  4 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  18 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3

Абдуғафур Ҳайдаров: "Жамоадошларим ёрдами билан ушбу совринни қўлга киритдим" Новости

Абдуғафур Ҳайдаров: "Жамоадошларим ёрдами билан ушбу совринни қўлга киритдим"

Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Суперлиганинг энг яхшилари тақдирланди.

ПФЛ ортда қолган мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси номини эълон қилди. Унга кўра, "Сурхон" жамоасининг 19 ёшли ҳужумчиси Абдуғафур Ҳайдаров йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Ҳайдаров маросимдан сўнг журналистлар саволларига жавоб берди.

"Мавсум аввалида жароҳат олгандим ва тахминан бир ой давомида тикландим. Ўринбосарлар жамоаси сафида голлар урганимдан сўнг мени асосий жамоага таклиф этишди. Мураббийлар ҳам кўп ишонч билдиришди. Жамоадошларим туфайли ушбу совринга эга чиқдим" - деди Ҳайдаров.

- Мавсумдаги қайси баҳс сиз учун энг эсда қоларлиси бўлди?

- "Сўғдиёна"га қарши ўйинда учта гол ургандим ва шу сабабли ўша баҳсни яхши эслайман. 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган чоғимизда "камбэк" қайд этиб, ғалаба қозонгандик.

- Ёш футболчилар мана шундай эътироф этилганидан кейин кўпгина ҳолатларда "юлдузлик касали"га учрашади. Сизни тергаб турадиган инсон борми?

- Ҳа. Дадам мени ҳар доим тергаб туради. Ҳар бир ўйиндан сўнг бўшашмаслигим керак эканлигини айтади.

- Ёш футболчиларнинг ўз олдига қўйган мақсадлари катта бўлади. Сизда ҳам шундай мақсад борми?

- Ҳа, Европада тўп тепиш. "Реал Мадрид" сафида.



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика