Аббос Файзуллаев унинг Олимпиадага боришига розилик берган Марко Николичдан миннатдор
05 июл 2024 10:59
Новости
Аббос Файзуллаев унинг Олимпиадага боришига розилик берган Марко Николичдан миннатдор
Аббос Файзулллаев ЦСКАнинг сербиялик устози Марко Николичга раҳмат айтди.
"Биз келишиб олдик, 11-куни мен Олимпиадага миллий терма жамоа ихтиёрига учиб кетаман. У ерда бизнинг максимал мақсадимиз – ватанимизга медаллар билан қайтиш.
Марко билан кетиш ҳақида узоқ суҳбатлар бўлмади. У бу ҳаётда бир марта содир бўлиши мумкинлигини тушунади. Бундан қарорга келгани учун унга раҳмат", – деди Файзуллаев.
Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси "Вильярреал"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, 3 июль куни Тимур Кападзе қўл остидаги олимпиячиларнинг Олимпиада учун таркиби эълон қилинган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии