RU

Последние новости

09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  0 08:10Анчелотти Бразилия МТЖга мамлакат футболи афсонасини ёрдамчи мураббий сифатида таклиф қилмоқчи  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  8 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  6 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  20 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2

Аарон Рэмзи: “Зиданнинг финалдаги голи энг севимлиси" Новости

Аарон Рэмзи: “Зиданнинг финалдаги голи энг севимлиси"

Теги :  Аарон Рэмзи
“Арсенал” ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи Чемпионлар лигасининг “Facebook”даги саҳифасида мухлислар тарафидан ўзига берилган саволларга жавоб қайтарди.


Ёқтирган голи, болаликдаги кумири, ноқулай рақиби ва бошқа турли қизиқарли саволларга жавоб бериб ўтди. Ушбу лойиҳа УЕФА томонидан юлдузларни ишқибозларга яқинлаштириш мақсадида ташкил этилган.


- Чемпионлар лигаси тарихида энг ёқтирган голингиз қайси?

-Зайниддин Зиданнинг финалдаги голи – энг ёқтирганим.

- “Арсенал”да сиз билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи ким?

-Сеск Фабрегас – у менинг позициямда ўйнайди. “Арсенал”да ўйнашни бошлаганимда у билан солиштиришарди. У ҳар турда ўйнаб, голлар урар ва паслар берарди. У турлича ўйинга мослашган ярим ҳимоячи. Шу сабабли айнан уни танлайман.

- Чемпионлар лигасидаги ғалабани қандай нишонлардингиз?

-Ўйлашимча, бу бир неча кунга чўзиларди! Бу орзунинг ҳақиқатга айланиши бўарди. Ҳеч қачон бирор нарсани ютмагунча уни қандай нишонлашни билмайсан. Шунинг учун аввал унга эришсак, кейин айтаман.

- “Арсенал”даги фаолиятингиз давомида энг яхши лаҳза қайси?

-Англия Кубогидаги ғалаба ва унда ҳал қилувчи голни урганим. Бу ажойиб бўлганди. Узоқ йиллар давомида биринчи совринимизни ютгандик. Ҳозирча бу фаолиятимдаги энг яхши лаҳзалардир.

- “Арсенал”нинг қайси ёш ўйинчисини кузатиб бориш керак?

- Алекс Ивоби. У жуда маҳоратли, техникаси ҳам жуда юқори. Келажакда машҳур футболчига айланиш учун катта имкониятга эга.

-Болаликда ким кумирингиз бўлган?

-“Кардифф Сити”нинг ўша пайтдаги сардори Грэм Кэванах. “Кардифф”нинг ўйинларига тез-тез кирардим, у эса менинг позицияда ўйнар ва сардорлик қиларди. Ўзимни ҳар тарафдан унга солиштирардим ва у каби муваффақиятларга эришишни хоҳлардим.

-Бир жамоада Месут Озил билан ўйнаш қандай?

-У майдонни ажойиб кўради ва шу сабабли голли паслар беради. Унинг тўп оширишлари мукаммал деб айтиш мумкин. Шунингдек, у жуда яхши очилади ва жамоа ўйинини ташкил қила олади.

- Қайси позицида ўйнашни маъқул кўрасиз?

-Марказий ярим ҳимояда. Ўйлашимча, бу амплуада яхши футбол кўрсатишга қодираман. Яна майдон марказида ўйнаш ҳаммасидан кўра ёқади.

-Қайси футболчи “Арсенал” ўйинини кучайтирган бўларди?

- Тьерри Анри. У клубда ишониш қийин бўлган муваффақиятларга эришган. Шубҳасиз, у афсонавий ўйинчи. Уни шундай атаган бўлардим.

- Кимга қарши ўйнаш энг қийин?

- Скотт Паркерга. У сизни бир сония ҳам тинч қўймайди, доимо оёққа тепади ва тўпни олиб қўйишга интилади. Ундан қийинроқ рақибни ҳали учратмадим.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика