А Серия. Симеоне "Наполи"га "Милан" устидан ғалаба тақдим қилди
19 сен 2022 01:41
Новости
А Серия. Симеоне "Наполи"га "Милан" устидан ғалаба тақдим қилди
Милан Оливье Жиру - 69' Серия А . Тур 7 19/09/2022, 00:45
Наполи Маттео Политано - 55', Джованни Симеоне - 78' Стадион: San Siro, 72573 зрителей Главный судья: Maurizio Mariani
Милан – Наполи 1:2
23.45, «Сан-Сиро»
Гол: Жиру (Тео Эрнандес) 69' – Политано пенальти 55', Симеоне (Мариу Руй) 78'
Милан – Меньян, Калабрия (Дест, 46), Кьер (Калулу, 46), Томори, Эрнандес, Крунич (Диас, 66), Беннасер, Салемакерс (Месиас, 66), Тонали, де Кетеларе (Адли, 82), Жиру.
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Ррахмани, Ким Мин Чжэ, Мариу Руй (Оливейра, 90+1), Лоботка, Зелиньски, Замбо-Ангисса, Политано (Зербин, 66), Кварацхелия, Распадори (Симеоне, 66).
Огоҳлантиришлар: Кьер (18), Калабрия (45), Круниич (53), Ррахмани (63), Симеоне (71), Зербин (88).
Баҳс якунланди! Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
90+1. "Наполи"да ўзгариш: Мариу Руй ўрнига Оливейра майдонга тушди.
90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди.
88. Зербин Теога нисбатан қўполлик ишлатгани боис огоҳлантирилди.
87. "Наполи"да 2 та алмаштириш: Зелиньски ўрнига Эльмас, Кварацхелия ўрнига Ндомбеле ўйинга қўшилди.
86. Даҳшаааат! Пьер Калулу яқин масофадан дарвоза тўсинини нишонга олди.
82. "Милан"да ўзгариш: де Кетеларе ўрнига Адли майдонга туширилди.
80. Зарба! Алессио Зербиннинг дарвозанинг ўнг томонига йўналтирилган зарбаси Меньян томонидан қайтарилди.
78. ГОООООООООООООООЛ! Мариу Руйнинг узатмасидан кейин Жованни Симеоне бош билан тўп киритиб,"Наполи"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
77. Оливье Жируга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
75. Зарбааа! Жирунинг жарима майдони ичидан берган зарбаси сал ноаниқ чиқди.
74. Томори Замбо-Ангиссага нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди.
73. Бурчак зарбалар бўйича статистика: 6:3
71. Жованни Симеоне эътироз учун сариқ карточка олди.
69. ГООООООООООООООЛ! Тео Эрнандеснинг пасидан сўнг "қотил" ҳужумчи Оливье Жиру мувозанатни тиклади – 1:1!
68. Уууух! Жуниор Мессиаснинг 16 метрдан йўллаган зарбасидан кейин Мерет сергак турганини кўрсатди.
66. "Наполи"да 2 та ўзгариш: Распадори ўрнига Симеоне, Политано ўрнига Зербин баҳсни давом эттиради.
66. "Милан"да 2 та алмаштириш: Крунич ўрнига Диас, Салемакерс ўрнига Месиас ўйинга қўшилди.
65. Зарбааа! Зелиньскининг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
63. Ррахмани ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
60. Тоналининг узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди. Шундан сўнг тўпга Салемакерс эга чиқди ва ўта ноаниқ зарба муаллифига айланди.
59. Ким Мин Чжэ ўнг қанотда Жируга нисбатан қоидани бузди. Миланликларда яна бир стандарт.
57. Тео Эрнандеснинг бош билан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячи Ди Лоренцо тўғаноқ бўлди.
55. ГООООООООООООООЛ! Политано пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, ҳисобни очди – 0:1!
53. Крунич ҳакам билан баҳслашгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
53. Вазият ВАРда текширилди ва "Милан" дарвозаси томон пенальти белгилади.
51. Дест Кварацхелия билан курашда унга максимал халақит қилишга ҳаракат қилди ва тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Шундан сўнг жанжал ҳам юзага келди.
48. Бурчак зарбаси. Зелиньскининг узатмасидан кейин дарвозабон жуда яхши ўйнади.
46. "Милан"да 2 та ўзгариш: Калабрия ўрнига Дест, Кьер ўрнига Калулу майдонга тушди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи тайм якунлади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус!
45. Калабрия Кварацхелияга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди.
42. Хвича Кварацхелия жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ноаниқ зарбага муаллифлик қилди.
40. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 52% – 48%
36. Маттео Политано бош билан зарба бериш учун ҳаммадан баланд сакради, бироқ Меньян ундан ҳам олғир чиқди.
34. Миланликлар умумий зарбалар сони бўйича яққол етакчи – 9:1.
31. Зарба! Тонали Крунични қулай позицияга чиқаришга ҳаракат қилди, Раде ҳам ўз ўрнида ётиб қолган бўлсада зарба йўллади. Ҳимоячилар зарба йўлига тўсқинлик қилишди.
28. Қандай сейв! Круничнинг яқин масофадан бош билан берган зарбасини Мерет қайтаришга эришди. Офарин!
27. Тонали жарима зарбаси орқали хавфли тўп узатмасини амалга оширди, аммо Ррахмани тўпни майдон ташқарисига йўналтирди.
24. Зелиньскининг бурчак зарбаси орқали ҳаволатиб амалга оширган пасидан сўнг Томори тўпни узоқлаштирди.
21. Теонинг узатмасидан кейин Жиру ҳаводаги курашда Ким Мин Чжэдан устун келди ва зарба йўллади, ноаниқ.
19. Зарбааа! Зелиньскининг зарбаси тўғри бориб де Кетеларега тегиб қолди.
18. Симон Кьер Кварацхелияга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.
17. "Наполи" паслашиш орқали ўйин темпини туширишга уринмоқда.
13. Вауууу! Круничнинг қойилмақом пасидан кейин Оливье Жиру кучли зарба йўллади, аммо уни дарвозабон қайтара олди, тўп дарвоза тўсинига тегишга ҳам улгурди.
11. Маттео Политано яхши қарорга келганди, аммо унинг ҳаволатиб амалга оширган узатмаси кутилганидек чиқмади.
9. Уууух! Тео Эрнандеснинг қалтис узатмасига Жиру ва шериклари улгуришмади.
7. Зарба! Тео Эрнандес ҳимоячилар томонидан қайтарилган тўпга эгалик қилиб, зарба йўллади. Тўп йўл-йўлакай Жируга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
4. Беннасер тўпни бурчак зарбасидан ичкарига ошириб берди. Ҳимоячилар хавфни бартараф қилишди. Якунда тўп Меньянга қадар етиб борди.
1. Баҳс бошланди!
- Ўйин 23:45 да бошланади.
Комментарии