RU

Последние новости

21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  0 21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  4 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  25 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  5 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  14 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3

A LIGA. "Orient Motors" - чемпион! Новости

A LIGA. "Orient Motors" - чемпион!

Бугун, 18 июль куни Avtoritet Group компанияси ходимлари ўртасида ўтказилган A LIGA мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Avtoritet Group компаниясида 1000дан ортиқ ходимлар фаолият олиб боришади. Ходимларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари учун раҳбарият футбол бўйича махсус мусобақа ташкил этди. Мусобақада 16та жамоа дастлаб гуруҳ босқичида иштирок этишди, сўнгра плей-офф орқали кучли тўрт жамоани аниқлашди.

Финалдан олдин одатга кўра учинчи ўрин учун баҳс ўтказилди. Унда TDT Gold ва HLC Customs Team жамоалари тўқнаш келишди. Қизиқарли кечган баҳснинг асосий вақтида 4:4 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида TDT Gold жамоасининг қўли баланд келди - 3:2. Таъкидлаш лозимки, учрашувнинг биринчи таймида TDT Gold 0:3 ҳисобида ортда қолаётган эди.

Финалда Orient Motors ва Full Magistral жамоалари бош соврин учун майдонга тушишди. Рақибдан анчагина устунлигини намойиш этган Orient Motors мусобақа чемпиони бўлди!

Ташкилотчилар 4-ўринни эгаллаган HLC Customs Team жамоаси аъзоларининг ҳар бирига чангютгич, 3-ўрин соҳиби TDT Gold футболчиларига микротўлқинли печ ва 2-ўрин эгаси бўлган Full Magistral жамоаси аъзоларига телевизор топширилди. Чемпионликка эришган Orient Motors жамоаси аъзоларига эса Дубай шаҳрига бепул тур сайёҳат имконияти яратиб берилди.

Бундан ташқари мусобақани ташкил этишда фидойилик кўрсатган ходимлар ҳам тақдирланди. Мусобақанинг энг яхши дарвозабони, энг яхши ҳимоячиси, энг яхши футболчиси ва энг яхши тўпурари аниқланди ҳамда уларнинг ҳар бирига ҳам Дубайга бепул тур сайёҳат йўлланмаси совға қилинди.

Ташкилотчилар ушбу мусобақани анъанавий тарзда ўтказиш борасида келишиб олишди.

3-ўрин учун баҳс
TDT Gold - HLC Customs Team 4:4 (пенальтилар серияси 3:2)

Финал

Orient Motors - Full Magistral 8:3





Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика