RU

Последние новости

20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  313 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1

"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким? (16-сон) Новости

"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким? (16-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал Тошкентнинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати раҳбари, журналист Хайрулла Холиқов билан суҳбатлашдик. У кишига футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Агар фақат бир кишини айтишга тўғри келса, бу Лионель Месси. Лекин кучли футболчилар кўп. Масалан, ўйини кўрганларим орасида Зинедин Зидан, Тьерри Анри, Роналдиньо, Алессандро Дел Пьеро, Алан Ширер, Неймар ва бошқалар. 

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Учта энг чиройли голни айтиб ўтсам: 

1. ЕВРО-2000 финалида Давид Трезеге урган голи. 

2. ЕЧЛ-2002 финалида Зидан урган гол. 

3. ЖЧ-2018 саралаш ўйинида Марат Бикмаевнинг Жанубий Корея дарвозасига киритган тўпи.

- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Футболчилардан Златан Ибрагимович. Мураббийлардан Антонио Конте. Раҳбарлардан Роман Абрамович. Ҳакамлардан Пьер Луижи Коллина. Шарҳловчилардан Мирзаҳаким Тўхтамирзаев. Журналистлардан Нодирхўжа Юлдашев. Мухлислардан Абдураҳмон Фозилов. 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Эктор Купер.

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Сайтимиз ходими Толибжон Қосимов. Чунки у Қаршига бориб, "Насаф" билан Баҳрайндаги ОФК Кубоги финалига кета олмай, Тошкентга қайтиб келди (виза чиқмади). 

- Сизнингча, бугунги ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Футболимиздаги барча соҳаларда танқид қилса бўладиган мавзулар етарли деб ўйлайман. 

- Сиз бевосита стадионда кузатган энг охирги ўйин?

- 27 ноябрь куни Қаршида ўтказилган "Насаф" – "Локомотив" баҳси. 

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилардан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Ўз фаолиятини тугатган футболчилардан рамзий терма жамоа:

Дарвозабон - Фабьен Бартез

Ҳимоячилар - Роберто Карлос, Фернандо Йерро, Алессандро Неста, Лилиан Тюрам.

Ярим ҳимоячилар - Луиш Фигу, Дэвид Бекхэм, Зинедин Зидан, Роналдиньо.

Ҳужумчилар - Тьерри Анри, Андрей Шевченко.

Мураббий - Висенте дель Боске

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Кино актёрлардан Арнольд Шварценеггер. Ёзувчилардан Ўткир Ҳошимов. Шоирлардан Абдулла Орипов. Футболчилардан Тьерри Анри. 

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Баъзан шу ишни бугун қилишим керак дейман-у, лекин нимадир бўлиб ортга сурилаверади. Таваккалчи эмаслигим ўзимга ёқмайдиган жиҳат. 

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Менимча, 2000 йил университетга ўқишга кирганим бўлса керак.

"8+3". Аброр Имомхўжаев — Месси, Марадона ва Миржалол Қосимов ҳақида (15-сон)

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика