RU

Последние новости

19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  2 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  4 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3

"8+3". Кападзе, Тўраев ва Шакер Зуаги — Жалолиддинов энг яхшиларни айтди (8-сон) Новости

"8+3". Кападзе, Тўраев ва Шакер Зуаги — Жалолиддинов энг яхшиларни айтди (8-сон)

"8+3" рукни давом этади.

Бу гал биз "Локомотив" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8та, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Стадиондан кузатганларим орасида Омар Абдулраҳмон, телевизордан кўрганларим ичида, шубҳасиз, Лионель Месси.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Менга жарима зарбасидан урилган голлар кўпроқ ёқади. Шу туфайли Мессининг "Ливерпуль"га, Лутфулла Тўраевнинг АГМК дарвозасига киритган тўпи.


- Ўзбек футболидаги энг кучли мураббий ким?

- Тимур Кападзе.

- Микаэль Секейранинг маҳаллий мутахассислардан фарқи нимада?

- У бутунлай бошқа дунё. Ҳаддан ошиқ талабчан ва мураккаб инсон. Унинг тактикасига мослашиш ўзбек футболчилари учун қийин бўлди. Агар йил охирида кетиб қолмаса, келаси йил чемпион бўлиш потенциали бор.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий терма жамоа тузиб беринг (ўзбек ва жаҳон футболи аралаш бўлсин).

- Эдуар Менди - Антонио Рюдигер, Ислом Қобилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Канселу - Родри, Бускетс, Лутфулла Тўраев, Месси, Роналду, Элдор Шомуродов.

Мураббий: Пеп Гвардиола.

- Ўзбек футболи қироли сифатида кимни кўрсатасиз?

- Миржалол Қосимов.

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Кападзелар ўйнагани.

- Суперлигада ўйнаган энг яхши легионер ва маҳаллий футболчиларни айтинг.

- Легионерлар Драган Черан ва Шакер Зуаги, маҳаллий футболчи - Темурхўжа Абдуҳолиқов.

- Фаолиятингиз давомидаги энг ёрқин хотира.

- Малайзиядаги болалар турнирида гуруҳ босқичидан чиқиб, "Пари Сен-Жермен" устидан ғалаба қозонганимиз. Ўша баҳсда ҳисобни тенглаштирувчи голни ургандим (жарима зарбасидан). Пенальтилар серияси ҳам ажабтовур бўлган. 1-зарбани ҳам, ҳал қилувчисини ҳам мен йўллагандим. Жуда ёқимли бўлган.

- Ҳеч ёдингизда қолган мақтов ва танқидни айтинг.

- Мақтовларга кўп бўлади, лекин тезроқ унутишга ҳаракат қиламан. Танқидлардан эса "Локомотив"га ўтган давримда айтилган гапларни сира унутмайман. Ўшанда агентларнинг менга айтаётган гапи ва матбуотда ёзилаётганлар мутлақ тескари эди. Роса қийналганман, кимга ишонишни билмай қолган пайтларим ҳам бўлди. Шукр, барчаси ортда қолди.

- Жасур Жалолиддинов учун бахт нима? 

- Футболга бўлган муҳаббат, яшил майдонда тўп тепиш. Уйдагиларим мени футболчи бўлишимни орзу қилишарди. Уларни бу орзусини амалга оширганим учун хурсандман.

"8+3". "Станоевич ва Карачик — Ўзбекистондаги энг кучли футболчилар" (7-сон)

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика