60 млн. еврога сотиб олинган Нико 22 дақиқада алмаштирилди
08 фев 2025 18:26
Новости
60 млн. еврога сотиб олинган Нико 22 дақиқада алмаштирилди
Нико Гонсалес "Манчестер Сити"даги дебют учрашувида жароҳат олди.
"Манчестер Сити" "Лейтон Ориент"га қарши Англия Кубоги 4 раунд учрашувининг 16 дақиқасида гол ўтказиб юборди. Ушбу воқеа Гонсалес марказда тўп олдириб қўйганидан сўнг содир бўлди.
20 дақиқада испаниялик майдонга ўтириб олди. Футболчи гол бўлган вазиятда жароҳатланган бўлиши мумкин: Унинг устига Сонни Перкинс йиқилган эди.
22 дақиқада унинг ўрнига Бернарду Силва майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" Нико Гонсалесни қишки трансфер ойнасида 60 млн. еврога сотиб олган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии