5 клуб Влахович учун даъвогарлик қилмоқда
13 апр 2021 17:38
Новости
5 клуб Влахович учун даъвогарлик қилмоқда
Беш клуб "Фиорентина" форварди Душан Влаховичга қизиқиш билдирмоқда.
Футболчига "Рома", "Тоттенхэм", "Милан", "Боруссия" (Дортмунд) ва "РБ Лейпциг" клублари қизиқмоқда. "Буқалар" сербиялик футболчига ўтган ёзда 25 миллион евро таклиф қилишган эди, аммо бу клуб хоҳлаётган нархдан анча кам.
Влахович "Фиорентина"да 2018 йилнинг июлидан бери ўйнайди. Клуб футболчи учун "Партизан"га атиги 2 миллион евро тўлаган.
21 ёшли форвард жорий мавсум 32та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 2та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии