37 ёшли Ибрагимович кетма-кет учта ўйинда дубл қайд этди
26 авг 2019 12:19
Новости
37 ёшли Ибрагимович кетма-кет учта ўйинда дубл қайд этди
"Лос-Анжелес Гэлакси"нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Лон-Анжелес" билан ўйинда иккита гол уришга эришди.
37 ёшли швед сўнгги уч учрашувда дубл қайд этди. Златан MLS чемпионатининг 22та баҳсида иштирок этиб, 22та гол уришга эришган.
Златан ҳозирча тўпурарлар рўйхатининг иккинчи ўрнида бормоқда. 1-ўринни эса 26та ўйинда, 27та гол урган ҳолда Карлос Вела банд этиб турибди.
"Лос-Анжелес" MLSнинг ғарбий қисмида 1-ўринда бораётган бўлса, Ибрагимович жамоаси эса чемпионатни 4-ўринда давом эттирмоқда.
Комментарии