31 дақиқада 4 та гол
25 сен 2017 01:24
Новости
31 дақиқада 4 та гол
MLS мунтазам чемпионатида иштирок этувчи “Ди-Си Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Сан Хосе Эртквейс” клубини йирик ҳисобда мағлуб этди-4:0.
Майдон эгаларининг барча тўрт голига Патрик Маллинз муаллифлик қилди. 2016 йилнинг октябрь ойида жароҳат олиб, кейинчалик сафга қайтган ушбу футболчи 15 учрашувдан иборат голсиз сериясига айнан ушбу ўйинда чек қўйди. 25 ёшли ҳужумчига “покер” қайд этиши учун 31 дақиқа кифоя қилди. Бу MLS тарихидаги рекорд натижадир. Бундан олдинга рекорд «Майами Фьюжн» жамоасининг колумбиялик ҳужумчиси Диего Сернега тегишли эди. 2000 йили у “Нью Йорк Ред Буллз” жамоасига қарши кечган баҳсда 35 дақиқа ичида рақиб дарвозасига тўртта гол киритишига эришганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии