RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

3 йил ўлим билан олишган Пеле ҳақида Новости

3 йил ўлим билан олишган Пеле ҳақида

Теги :  Йоанн Пеле
Дарвозабон Йоанн Пеленинг тарихи ҳақида.

Футбол - ўйин, унда фақатгина ғолиб бўлиш керак. Ғалабаларга эса ҳар хил йўллар билан эришилади - ҳакамларнинг хатолари, ҳужумчиларнинг ажойиб техникаси ёки рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатолари... Шундай вақтлар бўладики, футбол майдонидан ташқаридаги ғалаба футболчиларга яхшироқ таъсир қилади. Шундай ғолиблардан бири - "Марсель" шарафини ҳимоя қилаётган Йоанн Пеледир. У жиддий касалликка учраган ва орадан бир неча йиллар ўтиб, майдонга қайтди.

35 ёшли дарвозабон ноябрь ойида ўзининг 36-туғилган кунини нишонлайди. У 2015 йилдан буён "провансаль"чиларнинг таркибида ҳаракат қилмоқда. Аммо 8 йил олдин футболчи майдоннинг ташқарисида, мураббий сифатида ўтириши мумкин эди, чунки унда тромбоэмболия (ўлим билан якунланиши мумкин) касаллиги аниқланди.

Футбол оламидаги энг машҳур фамилия эгаси Бру-Сур-Шантерен ҳудудида дунёга келган. Унинг илк жамоаси унчалик номдор бўлмаган "Торси" бўлган. Шундан кейин "Меакс" орқали "Ле Ман"га йўл олган. 1999 йилда юлдузлар етишмагани учун "Ле Ман" камтарин мақсадлар билан Франциянинг иккинчи дивизионида кураш олиб борди. Франциялик посбон ушбу жамоада асосий таркибдан жой олишни уддалади ва жамоанинг бош мураббийи Руди Гарсиянинг ишончига кира олди. Шундан кейин у орадан бир неча йиллар ўтиб, "оқ-кўклар" таркибида ўзининг қария дўсти билан яна бирга ишламоқда.

2002 йилда "Истра"га қарши дебютида Пеле қандай дарвозабон эканлигини кўрсатди ва 2005 йилда "Ле Ман" юқори чўққиларга чиқишида муносиб ўрин тутди. Унинг ўйинлари Арсен Венгернинг диққатини ўзига тортди ва ўз ватандошини Йенс Леманн билан бўлишини истади. Аммо, Пеле 2009 йилга келибгина, жамоасини ўзгартирди. Ўша вақтларда "Ле Ман"нинг савияси пасайиб бораётганди. Дарвозабон учун курашда "Тулуза" ғолиб бўлди.

Ўша вақтларда Пеле трансферлар ойнасидаги энг харидоргир дарвозабонлардан бирига айланганди. "Бордо" у билан шартнома имзоламоқчи бўлди. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" каби жамоалар ҳам 26 ёшли кипернинг хизматларига қизиқиш билдирди. Мантиқан олиб қараганда, Фостер, Ван Дер Сар ва Кушак каби футболчилари бор "Манчестер" таркибида ҳам, Альмуния, Фабиански ва Манноне каби посбонларга эга "Арсенал"да ҳам у асосий ўйинчига айлана олмасди. Шу боисдан у "Тулуза" билан шартнома имзолашга қарор қилди.

"Пуштиранглилар" сафида икки - Блондель ва Вальверде каби тажрибали дарвозабонлар бўлса-да, Пеле 18 учрашувда қатнашди. "Тулуза" эса аранг "учиш зона"сидан қутулиб қолди. "Ле Ман" эса ўзининг "қанотлари" билан 2-дивизионга "учиб кетди". Жамоа мавсум якунларига кўра, 18-ўринни эгаллади.

2006 йилда Раймон Доменек қўл остида Франция термасининг учинчи дарвозабони сифатида Пелени мундиалга олиб кетмоқчи бўлганди. Аммо посбон ўзини ёмон ҳис қилгани боис бу амалга ошмай қолганди. 2010 йилнинг ёзида посбон "Тулуза"нинг шифокорларига мурожаат билан чиқди. Орадан бир неча ойлар ўтиб, футбол аҳли дарвозабонга қўйилган ташхис борасида даҳшатга тушди. Ўша йил якунланиб бораётган бир вақтда, клуб раҳбарияти баёнот билан чиқди ва дарвозабон кейинги йилнинг ноябрь ойига қадар футболдан ташқарида бўлиши ва лазаретда назоратга олиниши маълум қилинди.

Пеленинг ҳолати ёмонлашиб бораётганди. Унинг жамоадоши эса ёнаётган оловни янада кучайтириб, посбон фаолиятини якунлаши мумкинлигини айтиб ўтди. 2012 йилнинг 9 май кунида "Тулуза" раҳбарияти юраги ҳаста бўлган дарвозабон билан шартномани бекор қилди. Унга скаутлар бўлими ва академиядан иш таклиф қилишди.

2013 йилнинг 4 январь кунида Пеле матбуотга шифокорлар футболга қайтиши борасида рухсат беришганини маълум қилди. 30 ёшга кирган посбон 3 йилдан буён футбол ўйнамаганди. Кўплаб жамоалар уни синаб кўришдан ҳам бош тортишди. Август ойида унга "Ванн" ва "Дижон" каби жамоалар ёрдамга келишди ва мураббийлар Йоаннинг хизматларига қизиқиш билдираётгани ва машғулотларга чақираётганини айтиб ўтишди.

Бир неча ой машғулотларда қатнашган Пеле билан жамоа шартнома имзоламади. Шу боисдан у фаолиятини якунлашга қарор қилмоқчи бўлиб турганида "Сошо" бунга йўл қўймади. Орадан бир неча кунлар ўтиб, Йоанн "буюк қайтиш"лардан бирини амалга оширди. У орадан 3,5 йил ўтиб, иккинчи туғилишини амалга оширди ва профессионал жамоа билан шартнома имзолади.

Ҳа, у жамоани "Лига 1"да олиб қолишга уринди, аммо бу амалга ошмади. Аммо "Лига 2"да жамоага катта ёрдам берди. 2015 йилнинг ёзида "Марсель" вакиллари у билан алоқага чиқишди. Марселликлар Пеленинг жисмоний ҳолатидан мамнунлигини айтиб, Стив Манданда билан бирга Франция термасида ҳаракат қилишини таклиф этишди. Пеле асосий таркиб учун даъвогарлик қилмади. У майдонга қайтгани учун тақдиридан мамнун бўлаётган бир вақтда Стив Манданда "Кристал Пэлас"га ўтиб кетди. Шу орқали Пеле асосий таркибда ўйнайдиган бўлди.

Голкипер эйфорияларга учмади ва "Марсель" учун астойдил меҳнат қилишда давом этди. Узоқ вақт давомида ўлим билан, жиддий касаллик билан олишган кипер жамоаси билан Европа лигасининг финалигача борди. 38 ўйинда у ажойиб ўйин намойиш қилди. Манданда ушбу мавсум бошида "Марсель"га қайтган бўлса-да, Пеледан асосий таркибдаги жойини тортиб ололмаяпти. Йоанн "Лига 1"даги 3 ўйиннинг иккитасида илк дақиқалардан майдонга тушди. Учинчи учрашувда эса Стивга имконият берилди. 10 йиллар олдин Пеле Франция термасининг "юки"ни кўтариши мумкин эди. Аммо ҳозирда Руди Гарсия бошчилигида у янада юқорироқ марраларга эриша олади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика