RU

Последние новости

16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  0 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  3 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  127 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  8 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  17 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3

23та ўйиндан сўнг "Пахтакор" яна ўз майдонида "Локо"га мағлуб бўлди Новости

23та ўйиндан сўнг "Пахтакор" яна ўз майдонида "Локо"га мағлуб бўлди

Кеча Суперлигада мавсумнинг ҳал қилувчи баҳсларидан бири ўтказилди.

Кўпчилик бу ўйинни чемпионликни ҳал қилувчи беллашув деди. Балки шундайдир, аммо Суперлига тугашига ҳали 6та тур бор. Шундай экан, ҳозирдан шошилмаган маъқул.

Аммо факт шуки, "Пахтакор" ўз майдонида "Локомотив"га ютқазиб қўйди. Кубок ўйинида "Пахтакор" "Локо"га умуман имконият қолдирмасдан 4:0 ҳисобида зафар қучганди. Лекин кечаги беллашувда мана шу шиддат кўринмади. "Локомотив" барибир чемпионат баҳсига бошқача муносабатда бўлди.

Кечаги ғалабадан сўнг "Локомотив" "Пахтакор"нинг ўз майдонида давом этган 23та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. Ҳа, "Пахтакор" охирги марта ўз уйида 2017 йилги мавсумнинг 7-турида айнан "Локомотив"га ютқазиб қўйганди. Ўшанда Марат Бикмаевнинг дубли "темирйўлчилар"га 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди.

Шундан сўнг "Пахтакор" ўз майдонида 11та учрашув ўтказиб ҳаммасида ғалаба қозонган, бу йилги Суперлиганинг биринчи босқичида ҳам 11 бор майдонга тушиб 6та ғалаба ва 5 дуранг қайд этганди. Иккинчи босқичда жамоа ўз майдонида иккита учрашув ўтказди ва шундан бири мағлубият билан якунланди.

Шундай қилиб "Пахтакор"нинг ўз майдонида давом этиб келган 23та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига яна "Локомотив" барҳам берди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика