RU

Последние новости

19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  1 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  9 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  7 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  17 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  9 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  12

2015 йил якуни бўйича Хоразм вилоятининг энг яхшилари тақдирланди Новости

2015 йил якуни бўйича Хоразм вилоятининг энг яхшилари тақдирланди

Теги :  Хоразм
Урганч шаҳридаги муҳташам “Висол” тўйхонасида Хоразм вилояти футбол федерациясининг 2015 йил якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тантанада қатнашган Хоразм вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Ш. Яхшибоев,  вилоят  Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш. Мадаминов футбол мактаб-интернати, спорт мактаби, жамоалар, футболчилар, мураббий ва ҳакамларни эришган муваффақияти билан қутлаб “Йилнинг энг яхши”ларини тегишли даражада тақдирлашди.


 
Ўз навбатида Хоразм вилояти болалар лигасида ғолиб чиққан  Урганч шаҳридаги 5- сон футбол бўйича давлат  ихтисослаштирилган мактаб-интернати “2015 йилнинг энг яхши футбол мактаб-интернати” номинацияси, мини футбол бўйича болалар лигаси  ғолиби 2-сон вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактаби “2015 йилнинг энг яхши болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” номинацияси ғолиблигига лойиқ кўрилди. 2004 йилда туғилган ёшлар вилоят терма жамоаси эса “Йилнинг энг яхши ёшлар жамоаси” бўлди. “Алоқа банк жамоаси” – “Йилнинг энг яхши мини футбол жамоаси”, 2015 йилги вилоят кубоги соҳиби “Намуна”(Урганч шаҳри) жамоаси – “Йилнинг яхши жамоаси” номинациялари ғолиби сифатида тақдирланди. Шунингдек, “Динамо”(Урганч шаҳри) жамоаси  вилоят чемпиони сифатида эътироф этилди.


Урганч Олимпия захиралари коллежи жамоаси ҳужумчиси Муҳаммадқодир Раҳимберганов – “2015 йилнинг энг яхши ёш футболчиси”, Янгибозор туманининг “Тўмарис” аёллар жамоаси аъзоси Дилноза Ўтамова - “2015 йилнинг энг яхши аёл футболчиси”, Урганч шаҳрининг “Динамо” жамоаси ярим ҳимоячиси Баҳодир Муродов - “2015 йилнинг энг яхши  футболчиси”, “Хоразм”  фахрийлар терма жамоаси ҳимоячиси Отабек Раҳимов - “2015 йилнинг энг яхши  фахрий футболчиси”,  Урганч Олимпия захиралари коллежи мураббийи Руслан Абдуллаев -  “2015 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи”,  Урганч шаҳрининг “Динамо” жамоаси бош мураббийи Рашид Раҳимов – “2015 йилнинг энг яхши мураббийи”, 2-сон вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Алишер Рўзметов – “2015 йилнинг энг яхши ҳаками” номинациялари бўйича ғолиб деб топилди. Қолаверса, яна бир қатор номинациялар  ғолиблари Хоразм вилояти футбол федерациясининг диплом ва совғалари билан тақдирланди.



Хоразм вилояти футбол федерациясининг 2015 йил якунларига бағишланган тантанали маросим вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан тайёрланган мусиқий дастур билан давом этди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика