RU

Последние новости

23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  0 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  12 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0

15 млрд бюджет ва 200га яқин тарбияланувчи. Легионерлардан воз кечган "Металлург" академиясига фотосаёхат Новости

15 млрд бюджет ва 200га яқин тарбияланувчи. Легионерлардан воз кечган "Металлург" академиясига фотосаёхат

Тошкент вилоятининг "Металлург" клуби бу йилги мавсумдан ўз академиясига жиддий эътибор қарата бошлади.

Бекободга бориб "Металлург" академиясига фотосаёхат уюштирдик. Қуйида ажойиб кўринишга келтириб қўйилган академия ва клуб базасидан суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.


"Металлург" клуби замонавий ва барча шароитлар яратилган академиясини ишга туширди.

- Айни пайтда академияда 3 нафар испаниялик мутахассислар фаолият олиб боряпти;

- Ҳозирда академияга 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар қабул қилиняпти;

- Бу мактаб таълими ҳам ичида бўлган Ўзбекистондаги биринчи академиядир. Яъни, "Металлург" академиясида тарбияланаётган болакайлар бир вақтнинг ўзида мактаб таълимини ҳам шу ернинг ўзида олишади;

- Академияда инглиз ва испан тиллари чуқурлаштирилган тарзда ўқитилади. Ўқитувчилар Тошкент шаҳридан чақирилган ва олий маълумотли;

- Академия ётоқхонаси 210 нафар болага мўлжалланган. Ҳозирча, 200га яқин бола таҳсил олмоқда;

- Академия тарбияланувчиларнинг 50 фоизи учун бепул, қолган 50 фоизи учун эса пуллик;

- Пуллик ўқийдиганлар ойига 3 млн сўмдан тўлайди, бепул варианти эса иқтидорли болалар учун;

- Ҳар бир гуруҳга 40 нафардан бола қабул қилиш мўлжалланган. Улардан 20 нафари пуллик, 20 нафари эса иқтидорли болалар (бепул);

- Келажакда тарбияланувчилар сонини 240-250 нафарга етказиш мўлжалланяпти.


"Металлург" жорий мавсум 2-даврадан бошлаб легионерлар хизматидан воз кечди ва уларга сарфланадиган пулларни академияга йўналтиришни бошлади. Клуб раҳбариятининг "Championat.asia"га маълум қилишича, янги мавсумда ҳам жамоага легионерлар олиб келинмайди.

"Металлург" академиясининг бир йиллик бюджети 15 млрд сўмни ташкил этади. Ҳа, пулларни ўртамиёна легионерларга сарфлагандан кўра, мана шундай академияга ишлатган анча фойдалироқ бўлса керак. Ҳар ҳолда, клуб бунинг мевасини бир неча йиллар ўтиб кўриши мумкин.

Қуйида "Металлург" академияси ва клуб базасидан суратларни томоша қилишингиз мумкин.

Академия худудидаги майдон, унинг чими алмаштириш жараёнида.


Академия биноси.


Ажойиб академия ва база. Шароитлар ҳам аъло даражада.


Мураббийлар учун, тренажер зали ва умумий катта залга мўлжалланган бино.


"Металлург"нинг U-18 жамоаси истиқомат қиладиган бино.


Ўқув биноси.


Академия ўқувчилари биология дарсида.


Болаларнинг ётоқхонаси.


Академия мураббийлари хонаси.


Анжуманлар зали.


Ошхона.


Академия биноси ичидаги иссиқ бассейн.


Тиббиёт хонаси.


Тренажер зали.


Табиий чимли майдон (бу чим устида ҳали ишланиши кераклиги кўриниб турибди).


Бу эса сунъий қопламали майдон. Бу икки майдонгача академия биносидан 5 дақиқалик йўл.



Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +49   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика