RU

Последние новости

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  14 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  1 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

12,7 млн евро — Одил Аҳмедовнинг ўзига хос рекордини биласизми? Новости

12,7 млн евро — Одил Аҳмедовнинг ўзига хос рекордини биласизми?

Championat.asia'да "Ўзбекча трансфер" рукни давом этади.

Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов шундай футболчики, ўзи тўп тепаётган клубга нафақат майдонда ёрдам беради, балки кетиш маҳалида ҳам рози қилиб кетади. У ҳеч қачон клублар билан шартномасини бекор қилишга уриниб кўрмаган, яъни ўз манфаатларини жамоаникидан устун қўймаган (ёш футболчилар ўрнак олишса арзийдиган жиҳат). 

Эътибор қилинг, қуйида Одил Аҳмедов иштирокида тузилган трансфер битимларини келтирамиз: 

1. 2011 йилнинг ёзида Маҳачқалъанинг "Анжи" клуби наманганлик футболчи учун "Пахтакор"га 1,7 млн евро тўлаган.

2. Аҳмедов 2014 йилнинг ёзида "Краснодар"га ўтган. "Анжи" бу трансфердан 4 млн евро даромад қилган.

3. Ўз навбатида "Краснодар" ҳам Одилнинг трансферидан сира зарар қилмади. Ҳамюртимиз майдондаги ҳаракатлари ва чиройли голлари билан жамоанинг ютуқларига улкан ҳисса қўшишдан ташқари, 2017 йилнинг қишида клуб ҳисоб рақамига 7 млн евро келиб тушишига сабабчи бўлди. Ўшанда Хитойнинг "Шанхай СИПГ" жамоаси Аҳмедовни харид қилганди.

4. Шунингдек, футболчи 2 бор ижарага берилган. "Пахтакор" 2011 йилнинг 1-ярмидан "Анжи" билан тузилган ижара шартномасидан қанча ишлаб олгани аниқ эмас. "Шанхай Порт" (СИПГ номи ўзгарган) эса 2020 йилнинг охирида Аҳмедовни 62 минг евро эвазига 4 ойга ижарага берган.

Хуллас, Одил Аҳмедовнинг трансферлари учун у ўйнаган клублар умумий миқдорда 12,7 млн евродан кўпроқ маблағ сарфлаган. Бу ўзбек футболи тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.


Ўзбекча трансфер. "Бунёдкор" Азиз Ҳайдаровнинг сотувидан қанча даромад қилган?

Автор :
Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика