RU

Последние новости

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

11 йил. Эркин Байдуллаев қайтди... Новости

11 йил. Эркин Байдуллаев қайтди...

Бугун Суперлиганинг 2-даврасига старт берилади.

Ёзги бозорнинг асосий трансфери сифатида кимдир Яхшибоевни, кимлар Денисов ёки Ғофуровни кўрсатяпти. Аммо сўнгги йиллардаги статистикага эътибор қилсак, "трансфер ойнаси"даги асосий ўтиш, шубҳасиз, Эркин Байдуллаев бўлди.

Самарқанд футбол мактаби тарбияланувчиси турли йилларда "Динамо", "Гулистон", "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Локомотив", "Насаф", "Қизилқум" ва АГМК клублари шарафини ҳимоя қилган.

У "Пахтакор" либосини ҳам кийиши мумкин эди. Лекин 2010 йилнинг охирида томонлар ўзаро келиша олмаган бўлса, 2015 йилнинг аввалида Байдуллаев "шерлар" йиғинида иштирок этса ҳам, "Насаф"га қайтишга қарор қилади. 

Эркин фаолиятининг бошида чап қанот ҳимоясида ҳам ўйнаган. У 2011 йилда "Насаф"га ўтганидан кейин майдон марказида муқим ўйнайдиган бўлди.

1984 йилда туғилган футболчи бир неча бор легионерга айланиши мумкин эди. 2012 йилда Эроннинг "Истиқлол" клуби "Насаф"га 200 минг долларлик таклиф юборган. Шу даврда Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" жамоаси ҳам Байдуллаевни ўз сафида кўришни истаган. Аммо Усмон Тошев музокаралардан кейин ярим ҳимоячини қўйиб юбормаган эди.

Майдон марказидаги кучли рақобат туфайли Байдуллаев терма жамоада расмий учрашув ўтказа олмади. У фақат 1 марта (2013 йилда Озарбойжонга қарши) ўртоқлик ўйинида майдонга тушган. 

2020 йилнинг ёзидан бери "Қизилқум" сафида тўп тепиб келаётган ярим ҳимоячи "Динамо"га ўтиш учун Навоий клубидан шартномасини ўзи сотиб олди. Элгужа Григалашвилининг Самарқандга келишига ҳам Эдикнинг ҳиссаси катталиги айтилмоқда (улар бунга қадар "Қизилқум" ва АГМКда бирга тўп тепишган).

37 ёшли ўйинчи ҳар доим фаолиятини ўз уйида якунлашни орзу қилар эди. Бу воқеа 2023 йилнинг охирида самарқандлик мухлислар қаршисида рўй берса керак. Бугун эса Бойдуллаевни 11 йиллик танаффусдан кейин яна "Динамо" либосида кўришимиз мумкин. Учрашув 20:00 да "Пахтакор" стадионида старт олади...

Пахтакор

Достонбек Хамдамов - 29', Драган Черан - 45', Пшемыслав Банашак - 80'

Суперлига. Тур 14

01/08/2022, 20:00

2
:
3
Завершен

Динамо

Марат Бикмаев - 19', Марат Бикмаев - 71'

45'
90'
22'  Пшемыслав Банашак
29'  Достонбек Хамдамов
29'  Икрам Алибаев
43'  Икрам Алибаев
45'  Драган Черан
45'  Пшемыслав Банашак
70'  Азизбек Тургунбаев (Диёр Холматов)
70'  Сардор Собирходжаев (Аббосбек Файзуллаев)
80'  Пшемыслав Банашак
90'  Достонбек Хамдамов (Мухаммадали Уринбоев)
19'  Марат Бикмаев
19'  Шохрух Махмудходжиев
40'  Элгужа Григалашвили
55'  Эркин Бaйдуллаев
70'  Шохрух Махмудходжиев (Шохмалик Комилов)
71'  Марат Бикмаев
90'  Евгений Чумак (Шокир Юлдашев)
90'  Марат Бикмаев (Фахриддин Алимов)

Автор :
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика