RU

Последние новости

08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  0 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  1 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  5 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  11 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  77 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  1 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0

10та ўйинга четлатилган Толибжонов бир ойдан кейин олий лигада ишлаши мумкин Новости

10та ўйинга четлатилган Толибжонов бир ойдан кейин олий лигада ишлаши мумкин

Бугун ЎФФ ФИФА ҳаками Олим Толибжоновни 10та ўйинга четлатгани ҳақида хабар чиқди.


Ушбу хабарда қуйидаги жумла бор:

"Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси”га биноан Олим Толибжоновни Ўзбекистон Чемпионати, Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари доирасидаги 10 та ўйинга четлатди. Бундан ташқари, унинг хизмат ҳақи 75 фоизга камайтирилди".

Демак Толибжонов олий лига, биринчи лига ва кубок доирасидаги 10та ўйинга четлатилди. Яъни ушбу ҳакам олдинда турган 10та ўйин кунларини ўтказиб юборади.

Олдиндаги 10та ўйин куни билан танишинг:

1. 27 сентябрь - Биринчи лигада 28-тур
2. 30 сентябрь - Олий лигада 23-тур
3. 3 октябрь - Биринчи лигада 29-тур
4. 6 октябрь - Биринчи лигада 30-тур ва 6-7 октябрь - Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб баҳслари
5. 12 октябрь - Биринчи лигада 31-тур
6. 13-14 октябрь - Олий лигада 24-тур
7. 15 октябрь - Биринчи лигада 32-тур
8. 20-21 октябрь - Олий лигада 25-тур
9. 21 октябрь - Биринчи лигада 33-тур
10. 25-27 октябрь - Олий лигада 26-тур

Олим Толибжонов юқоридаги 10та ўйин кунида ишлай олмайди ва 29 октябрь куни бўлиб ўтувчи биринчи лиганинг 35-туридан бошлаб яна тайинланув олиш ҳуқуқига эга бўлади.


Толибжонов футболдан маълум муддатга четлатилди

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика