104 мухлис, 16 гол — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг
04 окт 2021 11:32
Новости
104 мухлис, 16 гол — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг
"Қўқон-1912" 4:2 "Пахтакор", 6917 мухлис
"Металлург" 1:2 "Локомотив", 104 мухлис
"Машъал" 0:1 "Насаф", 2312 мухлис
"Андижон" 0:0 "Сўғдиёна", 5312 мухлис
"Бунёдкор" 1:1 АГМК, 312 мухлис
"Сурхон" 1:0 "Навбаҳор", 1278 мухлис
"Қизилқум" 2:1 "Турон", 1666 мухлис

Мазкур турни 17 901 ишқибоз стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўтган турга нисбатан 3 500 кишига кўпроқ). Бу ҳар ўйинда ўртача 2 557 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп мухлис Қўқондаги ўйинда иштирок этди (деярли 7 минг). Энг ёмон натижа эса "Металлург" — "Локомотив" ўйинида қайд этилди (104).

7 ўйинда жами 16 гол урилди (ўтган турга нисбатан 1 тага кам). Бу ҳар ўйинда ўртача 2,3 тадан гол дегани. Тўпларнинг 9 таси мезбон, 7 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинда урилди (6). Фақат 1 баҳсда дарвозаларга тўп киритилмади ("Андижон" — "Сўғдиёна").

Фақат 1 футболчи дублга эришди. "Қизилқум" форварди Элгужа Григалашвили "Турон" дарвозасини 2 бор ишғол қилди.

21-турда реферилар 26 марта (ўтган турга нисбатан 8та кам) чўнтакларидан сариқ рангдаги карточкаларни чиқаришга мажбур бўлишди (ўртача 3,7 тадан).

Фақат 1 футболчига қизил карточка кўрсатилди — Абдумавлон Абдужалилов ("Локомотив").

Фақат 3 бор 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

Маълумот учун, ушбу турдан кейин ФИФА кунлари бошланди. Энди Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги тур баҳслари 15 октябрдан эътиборан давом эттирилади.
22-тур
15.10.2021. АГМК — "Машъал"
15.10.2021. "Насаф" — "Металлург"
16.10.2021. "Турон" — "Сурхон"
16.10.2021. "Пахтакор" — "Қизилқум"
16.10.2021. "Сўғдиёна" — "Қўқон-1912"
17.10.2021 - 16:00. "Навбаҳор" — "Бунёдкор"
17.10.2021 - 18:15. "Локомотив" — "Андижон"

Похожие новости
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии