RU

Последние новости

08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  1 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  16 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  18 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  9 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3

1 июнь кунига бағишлаб болалар ўртасида фестивал бўлиб ўтди Новости

1 июнь кунига бағишлаб болалар ўртасида фестивал бўлиб ўтди

Теги :  Фестивал
Бугун 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!

Шу муносабат билан Тошкент Шаҳар футбол федерацияси 2008 йилда туғилган болалар ўртасида фестивал ўтказди. "Ёшлик" спорт аренасида бўлиб ўтган фестивалда "Пахтакор" жамоасининг 2008 йилда таваллуд топган ёш футболчилари иштирок этишди. Жами тўрт жамоа ўзаро беллашдилар. Фестивалда натижага эътибор қаратилмади. Барча учрашувлар якунига етгач, энг яхшиларга махсус соврин ва фахрий ёрлиқлар топширилди. Бундан ташқари, ҳар бир иштирокчи болакай фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.


Фестивал ҳақида Тошкент Шаҳар футбол федерацияси мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи - Хожиакбар Отажонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Бугунги фестивални "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан ташкиллаштирдик. Ушбу фестивалда "Пахтакор" жамоасининг 2008 йилда таваллуд топган ёш футболчилари қатнашишди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - болаларда футболга бўлган қизиқишни янада ошириш, спортга бўлган меҳрини орттириш ва уларни руҳлантириш", - деб айтиб ўтди Хожиакбар Отажонов.

Фестивал фотогалереясини қуйидаги линкда томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика