RU

Последние новости

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  120 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  2 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Умид Аҳмаджонов Қорақалпоғистондаги спорт фестивалининг очилиш маросимида иштирок этди Новости

Умид Аҳмаджонов Қорақалпоғистондаги спорт фестивалининг очилиш маросимида иштирок этди

Маълумки, Қорақалпоқ замини ўзбек спортига бир неча истеъдодларни, спортимизнинг юлдузларини етиштириб берган.

Футболчилар Бердах Алланиязов, Қувват Тўраев, Неъметилла Қуттибоев, муайтайчи Эркинбой Қуттибоев, каратэчи Рустам Казаков, оғир атлетикачи Рустам Жангабаев, қиличбоз Зайнаб Дайибековалар шулар жумласидандир.Бугун ана шундай спорт юлдузларини тарбиялаган Қорақалпоғистондаги "Турон" стадионида катта спорт фестивалининг асосий тадбирлари бошланди. Унда Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди ва сўзга чиқди."Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси тарихда илк маротаба мактабгача таълим муассасаси билан ҳамкорликда иш бошламоқда. Авваллари бунақаси кузатилмаган. Мана, бугун бир қатор тадбирларда иштирок этиб, мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларига Президентимиз совғаларини топширдик. Асосий мақсадимиз, уларда спортга бўлган қизиқишни ошириш. Умид қиламизки, келажакда улардан кучли спортчилар етишиб чиқади. Ким билади, балки бугун биз бўлажак футбол юлдузлари билан бир сафда тургандирмиз", - деди Умид Аҳмаджонов.

Тадбирнинг очилиш маросимида МОҚ раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси Муса Ерниязовга эсдалик совғасини топширди.

Шу тариқа, фестивалнинг асосий қисмига старт берилди.


Суратлар муаллифи Хайрулла Холиқов

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика