"Inter Sport" компанияси болакайлар учун турнир ташкил этади
23 мая 2018 19:02
Новости
"Inter Sport" компанияси болакайлар учун турнир ташкил этади
Мазкур турнир фестивал мақомида бўлиб, унда 2011-2012 йилда туғилган футболчилар иштирок этади ва барча ўйинлар 31 май куни бўлиб ўтади. "Inter Cup" номини олган мазкур футбол фестивалида Тошкентнинг бешта жамоаси қатнашади. Иштирокчи жамоалар: "Inter Sport", "Odil Junior", "Spartak", "JFL-Tashkent" ва "Mega Sport". Ўйинлар ЎФА сунъий майдонида 8:00-10:00 оралиғида бўлиб ўтади.
Ўйинлар фестивал тартибида ўтказилиши боис бунда ғолиб ва совриндорлар аниқланмайди, балки барча жамоаларга ташкилотчилар ҳамда ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилади. Мақсад эса ёш болажонларнинг футбол билан яқиндан ошно тутинишини таъминлашдир.
Маълумот учун, "Inter Sport" асосан спортнинг футбол, баскетбол ва сузиш турларига ихтисослашган бўлиб, 3 ёшдан болакайларни мазкур спорт турлари бўйича тайёрлай бошлайди. Мазкур компанияга ўз вақтида "Машъал" ва "Локомотив" клубларидаги меҳнат фаолияти орқали футбол жамоатчилигига яхши таниш бўлган Эркин Саидов раҳбарлик қилмоқда.


Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии