RU

Последние новости

23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  8 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  7 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  10 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0

Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди" Новости

Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун об-ҳаво қандай бўлганини кўрдингиз. Жудаям иссиқ бўлди. Шу боис ҳар икки жамоа қийналиб ўйнади. Биринчи таймда биз яхши кўриндик, тезкор ҳужум учун қулай вазиятларга эга бўлдик. Иккинчи бўлимда эса "Сурхон" яхши ҳаракат қилди. Бир вазиятда гол уришимиз мумкин эди, аммо рақиб дарвозабони голдан сақлаб қолди. Бугунги об-ҳаводан келиб чиқсак, дуранг ижобий натижа деб ҳисоблайман. Футболчиларимизга эса раҳмат деб қоламан.

- Бир очко "Бухоро" учун қониқарли бўлдими? 

- Турнир жадвалида юқорида эмасмиз, шу боис ҳар бир очко биз учун қадрли. Лекин ўйиндаги 100 фоизли вазиятни ёдга оладиган бўлсак, гол урганимизда янаям хурсанд бўлардик. Чунки "Сурхон" дарвозамиз олдида деярли вазият ярата олмади. Уларда фақат яримта имконият бўлди деб ўйлайман. Тўғрисини айтганда, 0:0дан қониқдим десам бўлади.

- Биринчи давра тугади, иккинчи давра олдидан жамоангизда қандай ўзгаришлар бўлади?

- Ҳозирча аниқ бир гап айта олмайман. Олдин клуб раҳбарияти билан учрашамиз, сўнгра бир қарорга келамиз.

- Биламизки, Сиз пайтида терма жамоада ўйнагансиз, қолаверса легионер сифатида ҳам фаолият юритгансиз. Илгари ҳужумчилар яримта вазиятдан гол урарди, ҳозир шундай ўйинчилар камайиб кетди. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳозир ҳам яхши ҳужумчилар бор, лекин бошқа ҳужумчилар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Ўзимнинг жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, агар футболчи машғулотда гол ура олмаса-ю, ўйинда ураман деб ўйласа адашади. Машғулотларга ўзини тўлиқ бахшида этган ҳужумчигина ўйинда ҳам тўп киритади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

+1   
05 июл 00:46:14
1994 Nurafshon
Хавони иссиклигини бахона килиш футболчигамас хозирги иссикда курилишда еки далада мехнат килаетган халкимиз санилардек катта ойлик олмасада хеч качон хавони иссиклигидан нолимайди чунки бу табиат Аллох неъмати иссик деб салкин уйдан чикмай етиб семириб кетиш охири бошкалардан пастда булишга олиб келади айнан санинг Бухоро номини булгаетган жамоангдек.
+1   
04 июл 23:31:43
Аваз Худойқулов
Ўйинчиларда тезлик йўқ, худдики оёғида тош осилгандек ҳаракат қилишади, жисмоний тайёргарлик 0,бундай вазиятда ниманиям кутиш мумкин, рақибдан бир бош устун ўйнамайсанми
   
05 июл 05:31:55
rustam
Почему интервью дает Бакаев, а не Михаил?
championat.asia
Яндекс.Метрика