RU

Последние новости

15:38Роналду – энг яхши!  1 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  4 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  3 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  0 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  7 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  5 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  27 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  4 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  4 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  7 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8

Transfermarkt.de олий лига клубларини қанчага баҳолади? Новости

Transfermarkt.de олий лига клубларини қанчага баҳолади?

Жаҳонга машҳур Transfermarkt.de портали ўзбек жамоалари ва футболчиларининг янгиланган трансфер нархларини маълум қилди.

Унга кўра, айни дамда Ўзбекистонннинг энг қиммат жамоаси номини – “Пахтакор” қўлга киритди. Портал ушбу жамоани 11,90 миллион еврога баҳолади. Жамоанинг энг қиммат футболчилари деб Марко Симич ва Игорь Сергеевлар келтирилган – 1 миллион 800 минг евро.

2-ўринда эса “Локомотив” қайд этилган. “Темирйўлчилар” 11,48 миллион еврога нархланди. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпионининг энг қиммат ўйинчиси сифатида Марат Бикмаев қайд этилган. Чемпионат тўпурарининг тахминий трансфер нархи – 1 миллион 200 минг евро.

3-ўринда Қаршининг “Насаф” жамоаси қайд этилган. “Аждарлар”нинг умумий трансфер нархи  – 7,88 миллион еврони ташкил этади. Қаршиликларнинг энг қиммат  футболчиси – Драган Черан бўлиб турибди. Легионер ҳужумчининг тахминий трансфер нархи – 1 миллион евро.

Бизнинг “Қўқон-1912” жамоаси трансфер нархлари борасида Ўзбекистоннинг олтинчи жамоаси сифатида қайд этилган. Transfermarkt.de портали қўқонликларнинг умумий трансфер нархини 4,48 миллион еврога баҳолаган. Жамоамизнинг энг қиммат футболчиси Александр Мерзляков. Унинг тахминий трансфер нархи 450 минг евро сифатида кўрсатиб ўтилган.

Демак, ўзбек клубларининг умумий трансфер нархи 79,60 миллион еврога тенг бўлди. Қуйидаги жадвал орқали батафсилроқ маълумот олишингиз мумкин:


Жамоа номи

Нархи

Энг қиммат футболчи

Нархи

“Пахтакор”

11,90 миллион евро

Марко Симич, Игорь Сергеев

1,8 миллион евро

“Локомотив”

11,90 миллион евро

Марат Бикмаев

1,2 миллион евро

“Насаф”

7,88 миллион евро

Драган Черан

1 миллион евро

“Бунёдкор”

6,75 миллион евро

Достон Ҳамдамов

1 миллион евро

“Бухоро”

5,5 миллион евро

Владимир Баенко

600 минг евро

“Қўқон-1912”

4,48 миллион евро

Александр Мерзляков

450 минг евро

“Олмалиқ”

4,48 миллион евро

Владимир Косминин

350 минг евро

“Машъал”

4,20 миллион евро

Шаҳзод Шаймонов, Абдуллоҳ Олимов

275 минг евро

“Навбаҳор”

3,80 миллион евро

Азиз Турғунбоев

300 минг евро

“Қизилқум”

3,38 миллион евро

Эркин Бойдуллаев, Отабек Зокиров

250 минг евро

“Металлург”

3,33 миллион евро

Мурод Тошматов, Зоҳид Абдуллаев

300 минг евро

“Нефтчи”

3,10 миллион евро

Бобур Йўлдошев, Жасур Ҳасанов

200 минг евро

“Сўғдиёна”

3 миллион евро

Ихтиёр Тошпўлатов

200 минг евро

“Динамо”

2,98 миллион евро

Аднан Ораховац

325 минг евро

“Шўртан”

2,48 миллион евро

Игорь Таран

175 минг евро


 

Эслатиб ўтамиз, тransfermarkt.de портали томонидан кўрсатилган трансфер нархлар тахминий бўлиб, унда кўрсатилган суммалар ҳақиқий трансфер нархдан фарқ қилиши мумкин.

Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика