RU

Последние новости

14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  0 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  3 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  6 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  14 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  9 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади Новости

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14-25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида йиғин ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Унгача терма жамоа бош мураббийи Любинко Друлович Тошкентда йиғин ўтказишга қарор қилди. Йиғин давомида сербиялик мутахассис футболчилар билан яқиндан танишиб, уларнинг имкониятлари ва жисмоний ҳолатларини кўздан кечиради.

Тошкентдаги йиғин 14 февралга қадар давом этади. Кейин Олимпия терма жамоаси аъзолари Испанияга йўл олиб, ўша ерда йиғинни давом эттиришади. Испаниядаги йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.

Бугун Любинко Друлович ва унинг ёрдамчилари футболчилар билан дастлабки танишувни амалга оширишди. Учрашув давомида терма жамоа олдига Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси турганлиги, ушбу вазифани амалга ошириш учун бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилиш кераклиги айтиб ўтилди. Шунингдек, футболчиларга соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, турли зарарли одатлардан четда бўлиш кераклиги яна бир бор уқтирилди.

Тошкентдаги йиғин давомида Олимпия терма жамоаси аъзолари "Чиғатой" спорт мажмуасида ва "Миллий" стадион машғулотлар майдонида жисмоний машқлар олиб боришади.  


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика