RU

Последние новости

11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  4 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   3 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  6

Ўзбекистон кубоги финали олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади Новости

Ўзбекистон кубоги финали олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон кубоги-2018 финал учрашувида АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Мамлакат кубогининг ҳал қилувчи ўйини 28 октябрь куни Фарғона шаҳридаги муҳташам – "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади. Финал учрашуви соат 15:00да старт олади.

Финалдан бир кун аввал ҳар икки жамоа устозлари ҳамда бир нафардан етакчи футболчилари иштирокида ўйин олди матбуот анжумани ташкил этилади. Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасида аккредитациядан ўтган барча турдаги ОАВ вакиллари мазкур учрашув олди тадбирлари, ўйин ва унинг атрофидаги барча воқеликларни бевосита воқеа жойидан ёритишлари мумкин бўлади. Бунинг учун ПФЛ электрон почтаси (info@pfl.uz)га ҳар бир нашр финалга борадиган журналистлари рўйхатини тақдим этиши лозим.

АГМК жамоаси 27 октябрь куни соат 16:00да "Истиқлол" стадионида ўйин олди расмий машғулотини ўтказади. Унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади. Соат 16:45да "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳамда "шерлар"нинг бир нафар футболчиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Соат 17:00дан бошлаб эса "Пахтакор" расмий машғулот ўтказади ва унинг ҳам 15 дақиқаси очиқ тарзда ўтади. Соат 17:15да АГМК устози Бахтиёр Ашурматов ва жамоа футболчиси иштирокида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мазкур ўйинни юқори савияда ташкил этишга катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ўйин куни учрашув бошланиши олдидан стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун катта концерт дастури ташкил этилади.

Барчани финал баҳсига таклиф этамиз!

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика