RU

Последние новости

01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  6 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  3 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  2 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  4 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  58 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  256

«Ўйин куни» — Равшан Эрматов (Ҳеч қаерда кўрмаган жараёнлар ва ҳакамлар ҳақида) Новости

«Ўйин куни» — Равшан Эрматов (Ҳеч қаерда кўрмаган жараёнлар ва ҳакамлар ҳақида)

Шаҳбоз Беғамовнинг «Ўйин куни»/«MatchDay» лойиҳасининг бу галги меҳмони ФИФА ҳаками — Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бўлди.

Лойиҳанинг илк сони «Насаф» клуби билан суратга олиниб, жамоанинг бир ўйинга бўлган тараддуди, ички ҳаёти ва учрашувга тайёргарлик доирасидаги барча ҳолат ва жараёнлар билан яқиндан таништирилганди. Бу гал эса одатда фақат 90 дақиқалик ишини кўрадиганимиз, майдондаги учинчи жамоа — ҳакамлар танланди. Суперлиганинг 9-тур доирасидаги учрашувлардан олдин Равшан Эрматов билан келишган ҳолда лойиҳанинг бу сонини ҳакамларга бағишладик. ФИФА рефериси Равшан Эрматов мазкур лойиҳа ва сайтимиз мухлисларини ҳурмат қилиб, ўз ишининг ички «ошхона»сини кўрсатишга, учрашувга қадар бўлган жараёнлар, ўйин куни ва ўша пайтдаги ҳолатларни тасвирга олишга розилик берди. Қуйида 3 кун давомида суратга олиш жараёнида бизнинг тасмамизга тушган воқеа ҳамда ҳолатларни томоша қилиб, ҳакамлар бир ўйинга сарфлайдиган куч, меҳнати ва уларнинг сиз кўрмаган кадр ортида қолиб кетадиган ишларини ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин бўлади.



Тасвирга олиш ишлари Равшан Эрматов ёш ҳакамларга семинар дарсларини ўтказадиган кунга тўғри келиб қолгани боис, биз ўша жараёнларни ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз. Умуман сиз учун янгилик бўладиган ҳакамларнинг ўзгача машғулотлари, ишга бўлган муносабати, уларнинг ишларидаги нозик нуқталар ва қийинчиликларни ўзингиз кўрасиз ва баҳо берасиз.



Биз эса лойиҳамиз ва мухлислар номидан Равшан Эрматов, Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовларга очиқлик ва таклифимизга лаббай дея берган жавоблари учун ташаккур билдирамиз!

«Ўйин куни»/«MatchDay» лойиҳасининг мазкур сонида ҳеч қаерда чиқмаган ва кўрмаган жараёнларни томоша қиласиз.

Камчиликлар ҳақида холис танқидлар ва яна нималарга эътибор қаратилиши, шунингдек, лойиҳанинг келаси сонида қайси жамоани «Ўйин куни»да кўришни исташингизни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Эътиборингиз учун ташаккур!




Лойиҳа ва ғоя муаллифи — Шаҳбоз Беғамов.
Оператор — Жаҳонгир Файзуллаев.


TAS-IX 


 


TAS-IX эмас



Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика