"Барселона" футболчиси 6-8 ойга сафдан чиқди
25 ноя 2018 19:55
Новости


"Барселона" футболчиси 6-8 ойга сафдан чиқди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара Примеронинг 13-тури доирасида "Атлетико"га қарши ўйинда жароҳат олди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, футболчининг чап тиззаси жароҳатланган. Унинг сафга қайтиши учун 6-8 ой керак бўлади. Демак, Рафинья бу мавсумда бошқа майдонга тушмайди.
Футболчи ушбу мавсумда "Барселона" таркибида 5 ўйинда қатнашди.
Похожие новости
21:16
Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради" 21

Комментарии